Ссылки доступа

ҚР президенти “Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида”ги қонунга эътирозни имзолади


Президент Сооронбай Жээнбеков 25 июнь куни Жўқорғу Кенеш томонидан қабул қилинган “Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида”ги қонунга эътирозни имзолади.

У қонун таҳририятини, жумладан, мазкур қонуннинг ҳуқуқий муносабатлар субъектларини, амалга ошириш механизмлари ва тартибга солишнинг техник жиҳатларини қайта кўриб чиқишни таклиф этди. Бунинг учун жамоатчилик, экспертлар ҳамжамияти ва давлат органлари вакилларини жалб этиш таклиф этилмоқда.

Президентнинг қайд этишича, фикрлар ва ахборот эркинлигини билдириш эркинлиги ҳам мамлакатнинг Асосий қонунларида, ҳам инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қатор халқаро ва минтақавий шартномаларда кафолатланган инсонларнинг фундаментал ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга у Асосий қонун фуқароларни бошқа шахсларнинг ҳуқуқи, эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурлашини қўшимча қилди.

«Мазкур қонуннинг кўриб чиқилишини олиб борилаётган давлат сиёсати, технологиялар имконияти ва давлатнинг барқарор ривожланиши нуқтаи назаридан ва инсон ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш зарур, деб ҳисоблайман», - дея Жээнбековдан иқтибос келтиради президент матбуот хизмати.

Шундай қилиб, Сооронбай Жээнбеков «ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида»ги қонуннинг келишилган вариантини ишлаб чиқиш учун ортга қайтарди. Жокоргу Кенешда уни кўриб чиқишда эътироз билдиришни маданият, ахборот ва сайёҳлик вазирлигига топширилди.

«Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси май бошларида депутатлар Гульшат Асилбаева ва Айнура Осомонова томонидан ишлаб чиқилди. Ташаббускорларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг бош мақсади фуқароларни Интернетдаги фейк, сохта хабарлардан ҳимоялаш ҳисобланади.

Фуқаролик ва медиаҳамжамиятнинг бир қисми, шунингдек, кўплаб халқаро ташкилотлар ҳужжатнинг қабул қилинишига қарши чиқишди, бироқ 25 июн куни қонун лойиҳаси Жокоргу Кенеш томонидан қабул қилинди. 29 июнда Бишкекда норозилик акцияси (#RЕакция 3.0) бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари президентдан “Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига вето қўйишни талаб қилдилар.

Қонун лойиҳасида ҳам интернет-фойдаланувчилар, ҳам сайт эгалари, шунингдек, провайдерларнинг мажбуриятлари ёзиб қўйилган. Муаллиф ўйига кўра, бу норматив-ҳуқуқий акт қонун бузилган тақдирда ваколатли давлат органи судгача бўлган тартибда ёлғон ёки ишончсиз аломатлари бўлган ахборотга киришни чеклашга йўналтирилган. Бошқача айтганда, ҚР ҳудудида суд қарорисиз ҳар қандай веб-порталнинг ишини тўхтатиш имконли бўлади.

Медиа соҳаси экспертлари ва юристларнинг қайд этишича, қонун лойиҳаси сўз эркинлигини ва фуқароларнинг ахборот олишга қаратилган ҳуқуқини чеклайди, шу муносабат билан депутатларни бу ташаббусни қайтариб олишга чақирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG