Ссылки доступа

Қозоғистонда алкогол ва сигарет харид қилмоқчи бўлган барча фуқаролар ҳужжат кўрсатишга мажбур


Қозоғистонда алкогол ва сигарет сотаётган тадбиркорлар харидорлардан шахсини аниқловчи хужжат талаб қилишга мажбур. Бу меъёр халқ саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисидаги янги Кодексда белгилаб қўйилди.

Қонунга кўра, сотувчилар агар харидор шахсини аниқлаштирувчи ҳужжат тақдим қилмайдиган бўлса алкогол, сигарет, чилим ва электрон сигаретларни сотмасликлари керак бўлади. Авваллари сотувчи харидор балоғат ёшига етганига ишонч ҳосил қилса етарли эди, энди эса ҳаммадан ҳужжат сўрашга мажбур.

Мазкур қонунга кўра алкоголь, тамаки маҳсулотлари ва электрон сигаретлар 21 ёшга тўлмаганларга сотилиши тақиқланади, моддани бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилади.

Вояга етмаганларга алкогол, сигарет ва чилим истеъмоли тақиқланади. Бунинг учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган.

2021 йилнинг 1 июлидан Қозоғистонда сигаретларни витриналарга қўйиш тақиқланади, бунинг ўрнига тамаки маҳсулотларининг нархлари кўрсатилган рўйхатни осиб қўйиш таклиф қилинмоқда. Харидор рўйхат билан танишиб чиққанидан сўнгина сигарет ва бошқа тамаки маҳсулотларини қўлга олиб кўриши мумкин бўлади.

Жамоат овқатланиш жойларида, маданият масканларида, тунги клуб ва дискотекаларда, иш жойларида, кўп қаватли уйлар йўлакларида, болалар майдончалари ва бошқа жойларда тамаки маҳсулотлари, жумладан электрон сигарет ва чилим истеъмоли тақиқланади. Махсус ажратилган жойлардагина чекишга рухсат берилади.

XS
SM
MD
LG