Ссылки доступа

ИИВ: Тожикистонда ярим йилда иккита терактнинг олди олинди


Шу йилнинг олти ой давомида Тожикистонда иккита терактнинг олди олинди. Бу ҳақда 3 август куни Тожикистон ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш Бошқармаси бошлиғи Шоди Ҳафиззода маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, терактларни Тожикистонда фаолияти тақиқланган “Ислом Давлати” гуруҳи Шаҳринав ва Рашт туманларда ташкиллаштирмоқчи бўлган. «Терактларнинг нишони хуқуқ тартибот идораларининг ходимлари бўлган. Бироқ, жиноятчилар куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар ходимлари томонидан ушлангани боис ўз режаларини амалга ошира олмадилар», дея қўшимча қилди Шоди Ҳафиззода.

Бу маълумотларни мустақил манбалар орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Тожикистон ИИВ террор ваэкстремистик руҳдаги 875та жиноят фош қилинганини маълум қилди. Шоди Ҳафиззоданинг айтишича, ярим йилда террор ва экстремистик ташкилотларнинг 200га яқин аъзоси ушланди. Унинг ойдинлик киритишича,

- 203 нафар “Мусулмон Биродарлар” тарафдори,

- 27 нафар ИД жангариси,

- 17 нафар “Салафий”лар аъзоси,

- 4 нафар ТИУП аъзоси,

- 8 нафар “Жамоати Ансоруллах” аъзоси,

ҳамда “Толибон” ҳаракатининг бир жангариси ушланган.

Шоди Ҳафиззоданинг таъкидлашича, мамлакатга террор ва экстремистик ташкилотлар аъзолигида айбланган 90дан ортиқ Тожикистон фуқароси олиб келинган.

Халқаро ташкилотлар Тожикистонни экстремизм ва терроризмга қарши кураш баҳонасида ўзгача фикрлайдиганларни таъқиб қилишда айблайди. Тожикистон расмийлари бу айбловларни инкор қилади.

XS
SM
MD
LG