Ссылки доступа

Қирғизистонда Миллий антидопинг маркази тузилди


Қирғизистонда допинга қарши курашувчи «Миллий антидопинг маркази» Дирекцияси ташкил этилди. Бу ҳақда Физкультура, спорт ва Ёшлар ишлари Давлат агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, дирекция ҚР ҳудудларида антидопинг сиёсатини юритади, Жаҳон антидопинг кодекси ва антидопинг қоидалари ижросини таъминлайди, мамлакат спортчилари орасида “тоза спортни” тарғиб қилади.

Дирекция таъсисчиси Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар ишлари давлат агентлиги ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG