Ссылки доступа

Қозоғистондаги юз минглаб болалар Интернетга киришдан маҳрум


Қозоғистонда кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг 185 минг фарзандларида масофавий ўқитиш учун зарур бўлган техника йўқ, 482,9 минг мактаб ўқувчиси Интернетга кириш имкониятига эга эмас, 604 та аҳоли пунктида телевизион трансляция мақбул эмас.

Бу ҳақда Қозоғистон фан ва таълим вазири Асхат Аймагамбетов 4 август кунги ҳукумат мажлиси чоғида хабар қилди.

Унинг яна хабар қилишича, кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг 485424 фарзандидан ташқари, 24 минг ўқитувчида коппьютерлар йўқ, яна икки мингга яқинида Интернетга кириш имконияти мавжуд эмас.

«1 сентябргача 500 мингдан зиёд болалар компьютер техникаси билан таъминланади», – деди Аймагамбетов. Унга кўра, мазкур масалани “мактаб компьютерларини вақтинча фойдаланишга топшириш йўли” билан ечиш режалаштирилмоқда. МОН маълумотига кўра, 500 736 компьютерларни топшириш режалаштирилган.

Ўтган ойда вазир қозоғистонлик мактаб ўқувчилари бўлғуси ўқув йилининг камида биринчи чорагини масофавий ўқишда давом этишларини хабар қилган эди. Иккинчи чорак бўйича қарорни мамлакатдаги “эпидемиологик вазият” аниқлайди. Вазирнинг яна хабар беришича, унинг идораси иккинчи ва тўртинчи чоракка услубий қўлланмалар ва дасликлар тайёрлашни бошлаган.

Қозоғистонлик талаба ва ўқувчилар коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда амалда бўлган март–май ойларидаги фавқулодда ҳолат ва карантин чоралари муносабати билан ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагида масофадан таълим олишган эди. Ана шу вақт оралиғида интернет қуввати ва қамрови, мактабларнинг техник жиҳозлаганлиги, ўқитувчи ва ўқувчиларда бундай тартибда ишлашга кўникмалар шаклланмаганлиги каби муаммолар намоён бўлди. Кўплаб ота-оналар болаларда онлайн ўқиш учун кераклиги техника йўқлигидан, уларнинг ўзи эса ўқиш учун керак бўлган Интернет хизматига пул тўлай олмасликлари ва таълим жараёнида фарзандларига ёрдам беришга қодир эмасликларидан шикоят қилишди.

МОН ҳисобига кўра, бу йили мактабларда ўқиётган 33 миллион ўқувчининг 26 миллиони масофавий шакда ўқийди. 530 минг болани вазирлик навбатчи синфларда ўқитишни кўзламоқда, 157 мингдан ортиғини штат режимида. Коллежлар ё масофавий ёки комбинациялашган режимда, яъни мутахассислигидан келиб чиқиб ўқишни давом эттиради. Олис туманларда жойлашган 100 дан зиёд коллежлар штат тартибида ишни давом эттиради. Олий таълим даргоҳларида таълим асосан масофавий шаклда олиб борилиши режалаштирилмоқда, анъанавий шаклда эса “санитар чораларга риоя қилинган ҳолда” лаборатория дарсларини ўтиш таклиф этилмоқда. Бўлғуси шифокорларнинг интернатура ва резидентурада ўқишини кундузги тартибда олиб бориш режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG