Таҳририят буни янги турдаги коронавирус пандемияси билан боғламоқда.
Озодлик мухбирининг хабар қилишича, антисептиклар мусулмонлар учун муборак байрам бўлган Қурбон ҳайити кунлари (июл ойи охири-август ойи бошларида нишонланди) сепилган. Аҳолига уч кун уйдан чиқиш тақиқланди. Мухбирнинг айтишича, дезинфекция учун пуллар давлат ва бюджет муассасалари ходимлари ва ҳарбийлардан тўпланди. Туркманбоши шаҳрида 70 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади, бу шаҳар мамлакат нефтни қайта ишлаш саноати маркази ҳисобланади.
Туркманистон расмийларининг таъкидлашларича, шу кунга қадар бирорта ҳам киши янги турдаги коронавирусга чалинмаган. Бу COVID-19 йўқлигини таъкидлаб келадиган БМТнинг энг сўнги аъзо мамлакатидир. Шу билан бирга июл сўнгида республикада йирик савдо марказлари, бозорлар, театр, парк ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолияти тўхтатилди. Мамлакатда шунингдек, йўловчи ташиш темир йўл ҳаракати ва авиақатновлар ҳам тўхтатилди.
Июл ойи ўрталарида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти республика расмийларига мурожаат қилиб гўёки мамлакатда коронавирус мавжудлигини билдириб жамоат хавфсизлигини таъминлашгачақирди.Республика минтақаларидаги Озодлик мухбирлари барча вилоятларда зотилжам мавжудлиги ҳақида маълум қилмоқда.