Ссылки доступа

Нур-Султонда бир гуруҳ фаоллар кредитларни узиш масаласида Оқўрдага минглаб ариза берди


Нур-Султонда фаол Жанболат Мамай бошчилигида Демократик партия тузиш ташаббус гуруҳи 4 август куни, иштирокчиларнинг сўзларига қараганда, кредитларни узиш борасидаги ўн минглаб мурожаатномаларни бериш мақсадида Оқўрда томон йўл олдилар.

Бироқ, президент қароргоҳи яқинида полиция томонидан тўхтатилди. Тўпланганлар орасида Ташаббус гуруҳига алоқаси бўлмаган одамлар, жумладан кўп болали оналар ҳам бор эди.

Полиция ва махсус бўлинма ходимлари “каратин чекловларини” баҳона қилиб одамларни бинога яқинлаштирмадилар. Полиция ходимларининг сони тўпланганларга нисбатан анча кўп эди. Озодлик мухбири ҳодиса жойида бир нечта автозакларни кўрди.

Одамлар олдига чиқан Қозоғистон президенти девонхонаси ходимига Демократиик партия тузиш ташаббус гуруҳи вакиллари “97 мингдан ортиқ” фуқаронинг аризаси бириктирилган мактубларни олиб келишганини айтдилар. Тўпланганларга мурожаат қилган девонхона ходими карантин чекловлари туфайли атиги бир неча киши ичкарига кириши мумкинлигини айтди. У ташаббус гуруҳининг икки аъзоси мурожаатномаларни ҳисоблаб чиқиши ва шундан кейин уларга мурожаатномалар қабул қилингани тўғрисида квитанция берилишига ваъда берди. Ходимнинг бу ваъдаларидан кейин одамлар тарқалди.

Кейинроқ Мамай ўзининг Facebook'даги саҳифасида гуруҳ Оқўрдага мурожаатномаларни топширганини ёзди. Кредит амнистияси тўғрисидаги минглаб аризаларни 4 август куни Оқўрдаги топширишга бориши ҳақида Жанболат Мамай ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзган ва фуқароларга мурожаат қилиб ўзини қўллаб-қувватлашларини сўраган эди.

Ўтган йилнинг кузида ташкил этилган Демократик партия тузиш борасидаги Ташаббускор гуруҳи сўнгги ойларда банклар томонидан фуқароларга берилган кредитларни узиш масаласини кўтариб чиқмоқда. ЖССТ томонидан коронавирус пандемияси эълон қилинганидан сўнг ва мамлакатда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд қилингани боис март — май ойларида жорий қилинган фавқулотда ҳолат режими вақтида Озодлик радиосига интервью берган Жанболат Мамай одамлар “ўзларининг кундалик қарзларини узиши учун” кредит олишга мажбур бўлаётганини айтган эди. Танқидчиларнинг айтишларича, кредит амнистияси тўғрисидаги ғоя ўзини кўз-кўз қилишдан иборатдир.

Ўтган йили ҳукумат кўпболали ва кам таъминланган қозоғистонликларнинг 300 минг тенгегача (ўшанда тахминан 780 доллар, ёки ҳозирги расмий курс бўйича 730 долларга яқин) миқдоридаги истеъмол кредитларини узиш борасида топшириқ берган эди. Бу чора танқидчиларнинг айтишларича, қарзлар солиқ тўловчилар ҳисобилан узилган ва ҳамманинг ҳам кредитлари узилмаган. Айрим экспертлар бу каби чоралар аҳоли ўртасида қарамлик кайфиятни уйғотиши мумкинлигини айтишди.2019 йилда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоийҳуқуқига эга 57 минг фуқаронинг қарзини узиш режалаштирлаётганини маълум қилди.

Коронавирус тарқалиши, шунингдек у билан боғлиқ карантин чоралари ва жаҳонда нефть нархининг тушиб кетиши даромади хом-ашё, жумладан нефть экспортига нисбатан қарам бўлган Марказий Осиёдаги мазкур мамлакат иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштириб юборди. Нефть нархи тушиб кетгач мамлакат даромадининг асосини ташкил қилувчи экспортдан тушадиган фойда ҳам камайиб кетди.

XS
SM
MD
LG