Ссылки доступа

Бухоро аэропортини 20 йилдан зиёд бошқарган Тоҳир Баҳронов коронавирусдан вафот этди


Бухоро халқаро аэропорти директори, собиқ сенатор Тоҳир Баҳронов 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги маълумот тарқатди.

Маҳаллий нашрларга кўра, мулозим коронавирус инфекциясини юқтириб олгани ортидан вафот этган.

Тоҳир Баҳронов 1959 йил 21 апрелида Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1986 йили Бухоро давлат педагогика институти, 1996 йилда эса Санкт-Петербург фуқаро авиацияси академиясини сиртдан ўқиб тугатган.

У 1997 йилдан бери “Бухоро халқаро аэропорти” давлат унитар корхонасини бошқариб келаётган эди. 2017 йили у раҳбарлик қилган аэропорт МДҲ ҳудудидаги "энг яхши аэропорт", деб топилганди.

Т. Баҳронов Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати (1999−2004), Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати (2014−2019), Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси (2014−2019) сифатида фаолият кўрсатган.

XS
SM
MD
LG