Ссылки доступа

Самарқандда давлат ҳимоясига олинган тарихий бино бузиб ташланди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади.

Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Самарқандда давлат ҳимоясига олинган тарихий бино бузиб ташланди. Ўзбекистон моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида бўлган Самарқанд шаҳри А.Темур кўчаси 37 уй манзилида жойлашган XIX-XX асрларда қурилган фуқаролик иншооти бузиб ташланди. Бинонинг янги савдо мажмуаси ва замонавий меҳмонхона қурилиши доирасида бузиб ташланганлиги айтилмоқда. (видео)

- Бўстонлиқ: Дала ҳовлиларимизни ҳеч қандай қарорсиз бузишмоқда. Тошкент вилояти¸ Бўстонлиқ тумани Хўжакент қишлоғидаги дала ҳовлилар эгаларининг сўзларига кўра¸ уларнинг дала ҳовлиларини ҳеч қандай қарорсиз ва эгалари йўқлигидан фойдаланиб бузиб ташлашмоқда. (видео)

- Россия ва Беларусдаги намойишчилар бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Россиянинг Узоқ шарқидаги намойишчилар ва Беларусдаги намойишчилар бирдам эканликларини намойиш қилиб¸ бир-бирларини қўллаб-қувватлашмоқда. (видео)

- Москва метросининг лифтида тунайдиган Баҳодир. Бир неча йилдан бери Савёловский бозори атрофида яшаб келишини айтган қорақалпоғистонлик Баҳодир шу ердаги тадбиркор юртдошлар ва бошқа муҳожирлар эҳсонлари ҳисобига тирикчилик қилиб келади. Баҳодир ҳатто ёзда ҳам кечалари совуқ бўладиган Москванинг метро бекатидаги лифт хонасида тунайди. (видео)

- Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар Ҳайит байрамини қандай нишонламоқда? 31 июл куни бутун дунё мусулмонлари Қурбон Хайитиини нишонлашди. Жумладан, Россиядаги миллионлаб ўзбек муҳожирлари ҳам. (видео)

- Азимжон Асқаров: ҳуқуқ ҳимоячиси, умрбод қамоқ жазоси ва сўнгги васият. Бишкекдаги 47-колонияда оламдан ўтган Азимжон Асқаров васиятига биноан 31 июль куни тушдан кейин Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги “Дархон ота” қабристонида дафн этилди. Ҳуқуқ фаолини дафн этиш маросимида асосан қариндош-уруғ ва яқин қўшнилардан иборат 20 дан зиёд одам иштирок этди. (видео)

- Бухоролик Малика: Москвага келиб, болам меҳрини йўқотдим. Малика Жўраева меҳнат мигрантларидан бири. У 1984 йилда Бухорода туғилган Севишиб оила қурган бу аёл ногирон фарзанд туққани учун эрининг яқинлари босими остида турмушидан ажраган.. (видео)

- Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилди. Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида яшаб, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланиб келган марҳум ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров Тошкент вилоятида дафн этилди. Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 69 ёшли ҳуқуқ фаоли 25 июль куни 47-колонияда вафот этган эди. (видео)

- Ўликларга тўла морг: Тошкентдаги ўликхона раҳбари тармоқда тарқалган видео юзасидан Озодликка изоҳ берди. 27 июль куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Республика патологик анатомия маркази ичида олинган видео тарқалди. (видео)

- Коронавирусга қарши дорилар “қора бозор”га чиқиб кетди. Ҳукуматнинг дори тақчиллигига барҳам бериш ҳақидаги ваъдаларидан бир ҳафта ўтиб ҳам вазият ўнгланмади: дорихоналарда вирусга қарши дори-дармон тақчиллиги кузатилмоқда. Tалаб кучли аксар дорилар “қора бозор”да номинал нархидан 20 баробаргача қиммат сотилаётганини Бош прокуратура ҳам тан олди. (видео)

- ЖССТ дунёда коронавирус пандемияси кучайиб бораётганини маълум қилди. (видео Настоящее время)

- Уфа шаҳрида сирли пневмония ҳолатлари кўпаймоқда. Уфа шаҳрида тарқалаëтган пневмония симптомлари коронавирусникига ўхшаш экани айтилмоқда. (видео)

- Тошкентлик Ромео номи билан танилган актер Рустам Сагдуллаев 70 ёшга тўлди. Халқ ардоқлаган, аммо ҳозирча Халқ артисти унвонига эга бўлмаган ўзбекистонлик кино устаси Рустам Сагдуллаев 70 ёшда. (видео)

- Музейдан масжидга айлантирилган "Аё София"да 86 йилда илк жума намози ўқилди. Президент Эрдўғон ўзи тиловат қилди. (видео)

- Онахон ҳокимиятнинг буз-бузини тўхтатиш учун дарахтга чиқиб олди. Аҳоли ҳокимият умумий ҳовли деворини ҳужжатсиз бузмоқчи эканлигини айтмоқда.(видео)

- «Ўлиб кетсанг ҳам, тез ёрдам келмаябди»: Ўзбекистонда COVID-19 касалларининг шикоятлари.

- Вақтида келмайдиган тез ëрдам ва алдашга мажбурловчи тизим. (видео)

- Музейдан масжидга айлантирилган Аё София. Туркия Олий маъмурий суди ҳукуматнинг Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йили қабул қилган қарорини бекор қилди. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG