Ссылки доступа

Сўнгги бир кунда ҚРда коронавирус 20 нафар тиббиёт ходимида аниқланди


Сўнгги бир кеча кундузда коронавирус инфекцияси 20 нафар тиббиёт ходимида аниқланди. Бу ҳақда 5 август куни бўлиб ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова маълум қилди.

Бишкекда 2 та, Ўшда – 4та, Ўш вилоятида – 5та, Жалолобод вилоятида– 7та, Боткен вилоятида – 2та ҳолат аниқланди.

Шу билан бирга бир кеча кундузда соғайиб кетган тўрт нафар тиббиёт ходими шифахонадан чиқарилди, уйда ўзини ўзи иҳоталашдан 36 нафар тиббиёт ходими чиқди.

COVID-19 тарқала бошлаганидан бери 2874 нафар тиббиёт ходими касалликка чалинди, улардан 1934 нафари соғайиб кетди.

30 июл ҳолатига кўра, республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 73 нафар тиббиёт ходими вафот этди, улардан 44 нафари шифокорлардир.

XS
SM
MD
LG