Ссылки доступа

Туркманистон бюджет идоралари ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилмоқда


После введения жестких карантинных мер улицы Туркменабада опустели, Август, 2020 
После введения жестких карантинных мер улицы Туркменабада опустели, Август, 2020 

Радио Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, Туркманистон шарқида бюджет ташкилотларининг ходимлари ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилмоқда.

Коронавирус пандемияси даврида Туркманистон иқтисодий таназзулга юз тутар экан, расмийлар ҳамон мамлакатда бирорта ҳам касаллик қайд қилинмаганини айтиб келмоқда, Лебап вилоятида давлат муассасалари ва корхоналарининг кўплаб ходимлари ҳақ тўланмайдиган уч ойлик таътилга чиқарилмоқда.

«Мактаблар, маҳаллий администрация, транспорт ва алоқа корхоналари, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналари, завод ва фабрикалар ўз ходимларининг 80 фоизини 90 кунлик ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқармоқда», дея мухбир хабар беради ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган Лебап вилоят маъмуриятидаги ходимларга таянган ҳолда.

Расмийлар бу каби қадамлар сабабини айтмаяпти. Шунингдек, корхона ва муассасаларнинг таътилга чиқарилган ходимларининг ишини ким бажариши ҳам аниқ эмас.

Туркман расмийлари жаҳонда кузатилаётган коронавирус пандемияси мамлакат тўрт йилдан бери бошдан кечираётган иқтисодий инқироозни чуқурлаштириб юборган бир даврда шу қадамни қўймоқда. Туркманистон ҳамон COVID-19га чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам касаллик мавжудлигини расман тан олмаган.

«Мактаблар ёпилмоқда, дарслар фақат онлайн режимида олиб борилади», дейди мухбир таълим муассасалари ходимларига таянган ҳолда.

Аммо Туркманистонда онлайн сабоқлари қандай олиб борилиши аниқ эмас, чунки мамлакатда Интернет кескин равишда чекланган. Бундан ташқари кўплаб ўқувчиларда ноутбук ва смартфонлар йўқ.

Радио Азатлиқ мухбирининг таъкидлашича, давлат муассаса ва корхоналари ходимларининг ҳақ тўланмайдиган уч ойлик таътилга чиқарилиши соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалик секторларига тааллуқли бўлмайди.

XS
SM
MD
LG