Ссылки доступа

Портлаш юз берган Байрут портининг барча раҳбарлари уй қамоғига жўнатилди


Ливан ҳукумати куни кеча юз берган портлаш оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликларга сабаб бўлган Байрут портининг барча раҳбарларини уй қамоғига жўнатишга қарор қилди, дея ёзади Ливаннинг LBCI нашри.

Бейрут после взрыва. Как выглядит город, где взорвались 2750 тонн селитры
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:56 0:00

Ливан ИИВнинг ваъда қилишича, Байрутдаги портлашларни тергов қилиш шаффоф бўлади ва беш кун сарфланади, айбдорлар албатта жавобгарликка тортилади. Уй қамоғи бу ҳодисага алоқаси бўлганларнинг ҳаммаси уйдан чиқмаслигини англатади. Мазкур буйруқни бажариш армия зиммасига юклатилди.

Терговчилар ҳодисани аниқлаш мақсадида портлаш юз берган жойни кўздан кечира бошладилар, дея ёзди Associated Press. Унинг маълумотига кўра, укумат иқтисодий инқироз ва жамоатчилик танқиди фонида портлаш оқибатларни бартараф этишга уринаётган бир пайтда Ливанга инсонпарварлик ёрдамлари кела бошлади.

4 август куни Байрутнинг порт қисмида иккита кучли портлаш юз берди, бунинг оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди, 4 мингдан ортиқ киши жабрланди. Портлаш марказидан 10 километрлик радиусдаги бинолар зарар кўрди, кўчалар бино вайроналари ва ағдарилган автомобилларга тўлиб кетди. Портлаш тўлқинини Байрутдан 240 километр узоқликда жойлашган Кипр аҳолиси ҳам ҳис қилди.

Ливан пойтахтида яшовчи 300 мингга яқин аҳоли бошпанасидан маҳрум бўлди, портлаш оқибатида камида 3 миллиард доллар миқдорида зарар кўрилгани тахмин қилинмоқда. Портлашлар оқибатида ғалла омбори кучли зарар кўрди: шаҳардаги ғалланинг 85% портлашлар вақтида вайрон бўлган элеваторларда сақланар эди.

Портлашга, мамлакат расмийлари аввал маълум қилганидек, порт омборида сақланаётган 2 750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлди. Селитра 2014 йилда божхона хизмати томонидан Rhosus кемасидан мусодара қилинган эди. Молдавия байроғи остидаги кема Кипрда истиқомат қилувчи Хабаровскда туғилган Игор Гречушкинга тегишли бўлган. Кема селитрани Грузиядан Мозамбикка олиб кетаётганида носозлик туфайли Байрутда тўхтаган эди. Кейинроқ кема эгаси юкдан воз кечган, экипаж эса бир неча йил Ливанда яшашга мажбур бўлди: денгизчилар яқинда юртларига қайтишди.

Дастлабки версияга кўра, селитра сақланадиган омборда олиб борилган пайвандлаш ишлари портлашга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG