Ссылки доступа

Тожикистонда президентлик сайлови 11 октябрда бўлиб ўтади


Тожикистон Мажлиси Оли (парламент юқори палатаси) навбатдаги президентлик сайловлари 11 октябрбда бўлиб ўтиши ҳақида қарор қабул қилди.

Сайловлар ўтказиш тўғрисидаги қарор Тожикистон парламентининг ҳар икки палатаси -Мажлиси милли ва Мажлиси намояндагоннинг 5-6 августи кунлари Душанбеда бўлиб ўтганқўшма мажлисида қабул қилинди. Бу ҳақдаРадио Озодига Тожикистон Марказий Сайлов комиссияси аппарати раҳбари Наврўз Самадзода маълум қилди.

Қонунга кўра, сиёсий партиялар, вилоят, шаҳар ва туман касаба уюшмалари эндиликда Тожикистоннинг бўлажак президентлиги учун номзод кўрсата оладилар. Аввалги президентлик сайлови 2013 йилнинг 6 ноябрида бўлиб ўтган эди.

Бу галги сайловлар Тожикистон мустақилликка эришганидан бери ўтказиладиган олтинчи президентлик сайлови бўлади. Тожикистон президенти 7 йил муддатга сайланади. Президентликка номзодлар Тожикистонда камида 10 йил яшаши керак, шунингдек давлат тили бўлмиш тожикчада сўзлаша олиши, олий маълумотли бўлиши ва 30 ёшдан кичик бўлиши керак эмас.

1992 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон давлат раҳбарлигига асосий номзодлардан бири ҳисобланади. 28 йил мабойнида мамлакат раҳбарияти томонидан сайловлар тўғрисидаги қонун бир неча бор ўзгартирилди, ҳамда амалдаги президентга чекланмаган муддатгача хокимиятга қолиш имконини берди.

Тожикистондаги аввалги сайловларни мониторинг қилган халқаро кузатувчиларнинг фикрича, сайловлардан бирортаси ҳам демократик ва шаффоф бўлмаган ва халқаростандартларга мос тушмаган.

XS
SM
MD
LG