Ссылки доступа

Олмаота вилоятида ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги ҳодисадан сўнг бир киши шифохонага ётқизилди


Олмаота вилоятида йўлтанламас ёқилғи қуйиш шаҳобчасининг газ бакига бориб урилгани оқибатида автомашина ҳайдовчиси оғир аҳволда шифохонага ётқизилди, дея хабар берди пайшанба куни вилоят фавқулотда вазиятлар департаменти.

Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, ҳодиса 6 август куни эрталаб Есик шаҳридаги автогазозаправка станциясида юз берди. Land Cruiser Prado русумидаги автомобил ҳажми тўрт кубметр келадиган газ бакига бориб урилди, бу ўз навбатида бакнинг портлашига сабаб бўлди, шундан сўнг иккита автомобил, жумладан Land Cruiser Prado “портлади ва ёниб кетди”. Ҳодиса оқибатида йўлтанламас ҳайдовчиси 1948 йида туғилган фуқоро баданининг 90 фоизи куйгани ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Хабарларга кўра, Ёқилғи қуйиш шахобчаси оператори 1990 йилда туғилган фуқоро кўкрак қафасидан жароҳат олди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жўнатилган.

Ходиса жойида юз берган ёнғин ярим соат мобайнида ўчирилди.

«Яқин атрофдаги кўпқаватли ва хусусий уйлар зиён кўрмади», – дейилади Олмаота вилоят фавқулотда вазиятлар департаменти матбуот хизмати тарқатган хабарда.

XS
SM
MD
LG