Ссылки доступа

Бердимуҳамедов “Туркманларнинг маънавий дунёси” деб номланган янги китоб ёзди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов туркман халқи анъаналари ва унинг миллий асосларига бағишланган “Туркманларнинг маънавий дунёси” деб номланган янги китоб ёзди, дея хабар беради Турканистон Давлат ахборот агентлиги.

12 бобдан иборат янги асар “Туркманистон - Бетарафлик ватани” деб номланган шиор остида босилган. Китобда “ҳаёт гўзаллиги”, “ердаги фаровонлик”, “абадийлик” , “фан ва таълимнинг жамият ривожидаги аҳамияти”, “соғлом турмуш тарзи принциплари”, “меҳнатсеварлик ва меҳмондўстлик”, шунингдек “ахлоқ асослари ва бирлик” таърифланади.

Нашрнинг ёзишича, Гурбангули Бердимуҳамедов “тарихий манбалар ва маълумотларни ўрганиб чиқди, ҳамда янги китобида уларни тизимлаштирди ва умумлаштирди”. Китобда шунингдек ақл-идрок ва бошланган ишни охиргача етказиш, инсон ва табиатнинг ўзаро боғлиқлиги “афсоналар ва урф-одатлардан олинган аҳлоқий мисолар” билан тушунтириб берилган.

Янги китоб босмахонага топширилди ва Мустақиллик куни арафасида президетнинг “ажойиб ижодий совғаси” бўлади, дейилади хабарда.

Гурбангули Бердимуҳамедов бундан аввал доривор ўсимликлар, отлар, чой ва “бахтли ҳаёт” ҳақида 40 дан ортиқ китоб ёзган – бу китоблар туркман телевиденисида кўнгилочар кўрсатувлар ўрнида ўқиб берилади. Мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланиб унинг китоблари асосида электрон кутубхона шаклида 20 тилда 3D-форматида аудиовизуал эффектлари билан сайт яратилган. Бундан ташқари давлат каналлари президент спорт билан шуғулланаётганини, ёзаётгани ва қўшиқ куйлаётгани ҳамда артист ва сиёсатчилар иштирокидаги оқшомларда диджейлик қилаётганини тез-тез намойиш қилиб туради.

XS
SM
MD
LG