Ссылки доступа

Бир кунда тожик-қирғиз чегарасида иккинчи ҳодиса юз берди


Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг Тожикистон билан чегарасида бир кунда иккинчи марта қурол ишлатилган ҳолда чегара ҳодисаси юз берди.

Вилоят маъмуриятининг «Азаттиқ» радиосига хабар беришича, тахминан 19.30 ларда Кўк тош қишлоғи яқинидаги Жака-Орук участкасида қирғизистонлик оёғи ва бошидан жароҳат олди, ҳамда шифохонага ётқизилди. Унинг аҳволи ўртача оғир дея баҳоланмоқда. Таъкидланишича, ўқ номаълум томондан отилган.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълумотни ўрганаётганини таъкидлади. Муассасанинг маълумотига кўра, ҳодиса жойидаги вазият назоратга олинган.

6 август куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида қурол ишлатилган ҳолда ҳодиса юз берди. ҚР Чегара хизмати маълумотига кўра, Боткен туманининг Эки-Тош ҳудудида Тожикистон ҳудудидан туриб номаълум кишилар қирғиз чегарачисига қарата, тахминан ов милтиғидан ўқ узишган. У қўлидан яраланди.

Тожикистон МХДҚ Чегара хизмати матбуот хизматининг хабарига кўра, давлат чегарасининг бир чақирим келадиган масофасида, қирғиз томонидан отилган ўқ туфайли Тожикистон фуқароси Воҳид Ваҳҳобов оёғидан яраланди. Олган жароҳатидан эркак вафот этди.

Кейинроқ Қирғизистоннинг Боткен вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва 6 август куни эрталаб юз берган ҳодисани муҳокама қилдилар. Ҳар икки томон ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказишга келишиб олдилар.

Қирғизистон ва Тожикистонни 970 километрлик чегара ажратиб туради. Улардан 519 километри келишиб олинган, қолган қисми баҳсли бўлиб қолмоқда. У ерларда, кўпинча қуроллардан фойдаланган ҳолда сув, чорва ва ер сабабли можаро юз бериб туради.

XS
SM
MD
LG