Ссылки доступа

ФИФА қирғиз футболига молиявий кўмак беради


Один из матчей чемпионата Кыргызстана.

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) коронавирус пандемияси иқтисодий оқибатларини бартараф этиш ва миллий федерацияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қирғизистон футбол уюшмасига 1,5 миллион долларгача ажратади.

1,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак ташкилотга аъзо ҳар бир футбол федерациясига берилади.

Қирғизистон футбол Федерациясининг хабар қилишича, олинган маблағларнинг бир қисми футбол бўйича мамлакат чемпионатларини қайта тиклашга йўналтирилади.

Футбол ташкилоти матбуот котиби Адилет Керимбековнинг айтишича, пуллар ҳозирча ажратилмаган. Шу билан бирга қуйидагиларни айтди:

- Грант маблағларини олиш учун федерация ариза бериши керак. Маблағлар босқичма-босқич берилади. 500 минг доллар аёллар футбол ривожига берилади. Қолган маблағ (1 млн доллар) федерация ва ижроия қўмита раҳбарлари қарори билан тақсимланади. Пуллар асосан терма жамоаларни ўқитиш ва тренировкаси, премьер-лига ўйинлари ва лига иштирокчилари бўлмиш командаларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади. Бир сўз билан айтганда, маблағлар қирғиз футболини сақлаб қолиш ва пандемия оқибатларини юмшатишга йўналтирилади.

Адилет Керимбековнинг қўшимча қилишича, 4 август куни Қирғизистон футбол Федерацияси президенти Қанат Маматов Осиёдаги олтита футбол федерацияси учун ташкиллаштирилган онлайн-конференцияда иштирок этди ва ФИФА президенти Джанни Инфантино билан суҳбатлашди. Суҳбатда эпидемиологик вазият туфайли миллий чемпионат таркиби ва форматига ўзгартиш киритиш, футзал бўйича чемпионатни якунлаш ва Осиё Чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўришни бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қирғизистон футбол Федерациясимамлакат футбол чемпонати доирасидаги ўйинларни 7 августдан бошлашни режалаштирмоқда.

Қирғизистонда 21 мартдан коронавирус туфайли жорий қилинган карантин сабаб барча спорт мусобақалари бекор қилинган. Бу давр Қирғизистон премьер-лигаси 1 босқич ўйинлари ўтказилишига тўғри келиб қолди. Уч ойлик танаффусдан сўнг 8 июн куни футбол клубларига тренировка ўтказишга рухсат берилди. Болалар ва ўсмирлар клубларига ҳозирча рухсат берилмади. Коронавирус тарқалиши сабаб хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйинлар томошабинларсиз бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG