Ссылки доступа

Пандемияга қарамай, МТВ боғчалар фаолияти тикланиши ҳақида билдирди


Мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекцияси пандемияси сабабли тўхтатилган фаолият жараёнини тиклашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

“Ушбу фаолиятни тиклашдан мақсад, ходимлар ва тарбияланувчилар учун хавфсиз муҳитни таъминлаш орқали, болаларни нормал маиший ҳаёт, ўйинлар ва таълим жараёнига қайтаришдир”, дейилади вазирлик хабарномаси.

МТВ вакилларига кўра, бунда вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини бартараф этиш мақсадида жорий этилган таъқиқ чораларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча хавфсизлик чоралари ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилган.

“Аммо болалар ўртасидаги оралиқ масофа уларнинг ижтимоий фаоллиги, амалий машғулотлари ва ривожлантирувчи ўйинларига халақит бермаслиги лозим”, дейилади хабарномада.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган март ойидан бошлаб боғчалар фаолияти тўхтатилганди.

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йил 15 июнидан яшил ва сариқ ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган. Ўшанда давлатга қарашли боғчалар фаолиятига август ойидан рухсат берилиши айтилганди.

XS
SM
MD
LG