Ссылки доступа

Душанбе ЙТҲ оқибатида тожик эстрада юлдузи Баҳром Ғофурий ҳалок бўлди


Бахром Гафури

Тожикистон ИИВнинг хабар қилишича, ЙТҲ 7 август куни тахминан соат 4 ларда Тожик педагогика университети яқинида юз берди.

Ҳуқуқ тартибот идораси матбуот хизматининг Радио Озодига маълум қилишича, бу ҳодиса туфайли Баҳром Ғофурий ҳалок бўлди, яна икки нафари Караболо шифохонасига ётқизилди.

Кейинроқ Тожикистон ИИВнинг хабар беришича, Баҳром Ғофурий бўлган «Ланд Крузер» автобили КАМАЗ юк машинаси билан тўқнашган. «Ланд Крузер-200» машинаси рулини пойтахтдаги Фирдавсий туман прокурори ўринбосари 29-ёшли Анварзода Ислом Қурбон бошқарган.

«Рудакий проспектида енгил автомобил ҳайдовчиси тезликни оширган ва бунинг оқибатида КамАЗ юк машинасига бориб урилган», дейилади ҳуқуқ тартибот идораси хабарида.

Ҳайдови ва йўловчи – 1986 йилда туғилган Темирмалик туманидаги Қангурт қишлоғида яшовчи Баҳоур Зарипов шифохонага ётқизилди.

Шифокорларнинг дасталбки хулосаларига кўра, уларнинг учалласи маст ҳолда бўлган, дейилади Тожикистон ИИВ хабарида.

Баҳром Ғафурининг дўстларидан бири Парвиз Ашуровнинг хабар қилишича, кеча таниқли хонанда пойтахтдаги «Яккачинор» ресторанида бўлиб ўтган тўй маросимида иштирок этган. «Баҳром бир нечта қўшиқ ижро этди ва соат 21 ларда тўй оқшомини тарк этди. Биз ундан қолишни сўрадик, аммо у уйида таъмирлаш ишлари давом этаётганини айтиб рад жавобини берди, эрталаб қандайдир қурилиш материалларини етказиб бериши керак экан. Ярим соат ўтиб мен унга қўнғироқ қилдим ва мусиқий дастур ёзиб олиш режам борлигини айтдим. У мени ўз студиясига таклиф қилди. Бу бизнинг сўнги суҳбатимиз бўлди», дейди Парвиз Ашуров.

Таниқли хонанданинг яқинлари 7 август куни жаноза соат12 да «Ҳазрати Мавлоно» маҳалласида бўлиб ўтишини маълум қилдилар.

Баҳром Ғофурий июнь ойи бошларида Радио Озодига берган интервьюсида «коронавирус» карантини кунларида қўшиқ ёзганини, тақдимоти кузга яқин бўлиб ўтишини айтган эди. "Қўшиқнинг номланишини айтмайман, бу коронавирус туфайли жорий қилинган чекловлардан чарчаган мусиқа шинавандалари учун сюрприз бўлиб турсин", дея таъкидлаган эди ўшанда эстрада юлдузи.

Баҳром Ғафури икки марта–2011 ва 2014 йилларда АҚШда нуфузли Big Music Awards мусиқа мукофотига сазовор бўлган эди.

XS
SM
MD
LG