Ссылки доступа

ОАВ: Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилди


Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан транспорт вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар тарқатди.

Маҳаллий нашрлар ҳукуматдаги манбаларига таянган ҳолда Элёр Ғаниев президентнинг 5 августдаги фармони билан озод этилганини маълум қилдилар.

Бироқ президент фармони ҳозирча расман эълон қилинмаган. Шунингдек, Ғаниев қайси ишга ўтгани ҳам ҳозирча номаълум.

Элёр Ғаниев 1997—2002 йилларда ташқи иқтисодий алоқалар вазири, 2005—2006 йилларда ташқи ишлар вазири, 2006—2010 ва 2012—2017 йилларда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири сифатида ишлаган.

2010—2012 ва 2019—2020 йилларда бош вазир ўринбосари бўлган. Элёр Ғаниев 2020 йил январида Очилбой Раматов ўрнига транспорт вазири этиб тайинланган эди.

Транспорт вазирлиги 2019 йил февралида автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспорти, метрополитен, шунингдек, йўл хўжалиги соҳасидаги давлат бошқаруви органи сифатида ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG