Ссылки доступа

ҚРда тиббиёт факультетларида бюджет ўринлари кўпайтирилди


Соғлиқни сақлаш тизимида тиббиёт мутахассисларига катта эҳтиёжлар сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан Тиббиёт академиясида ва Ўш давлат университетида грант ўринлари ажратилди.

Бу ҳақда вазирликнинг инсон ресурслари ва ташкилий ишлар бошқармаси бошлиғи Айгул Бообекова хабар қилди.

Жойлар даволаш иши, тиббий профилактик иш, педиатрия ва ҳамширалик иши йўналишлари бўйича ажратилди.

Шунингдек, ординатурага бюджет ўринлари ажратилди: 30 жой эпидемиологлар, 22 - инфекционистлар, 30 - микробиологлар ва 26 – реаниматологлар учун.

«2020-2021 ўқув йилига пульмонология (35 ўрин), тез тиббий ёрдам (12) ва клиник лаборатория диагностика (20) мутахассисликлари бўйича бюджет ўринлари оширилди. Молия вазирлиги ҳамда фан ва таълим вазирлигига ҳам бюджетдан қўшимча 250 та жой ажратиш илтимоси билан мактуб йўлланган», - дея хабар қиллади Бообекова.

Коронавирусга йўлиққан Қирғизистон фуқаролари сони кескин ошиши муносабати билан мамлакат тиббий ходимлар етишмовчилигига дучор бўлди. Ҳукумат тиббий маълумоти бўлган барча фуқароларни шартнома асосида ишлашга чақирди. Шифокорларга шунингдек, сўнгги курсларнинг талабалари ва ўз вақтида Россияга меҳнат миграциясига кетган миллий мутахассислар ёрдамга келишди.

XS
SM
MD
LG