Ссылки доступа

Биринчи курсдан бошқа курслар ўқишни онлайн тарзда бошлайди


Жорий йилнинг сентябрь ойидан 2, 3 ва 4-курс талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади. Бу ҳақда Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов ЎзА агентлигига маълум қилган.

Мулозим янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи жуда мураккаб бўлиб турганини эътироф этган.

“Март ойидан буён биз онлайн тизимида дарсларни ўтказяпмиз, лекин хоҳлаймизми, хоҳламаймизми – онлайн тизими одатий, юзма-юз дарс ўтиш тизимининг ўрнини боса олмайди. Ҳозирча сентябрь ойидан бошлаб 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқишни онлайн тарзда бошлаймиз, октябрь ойида 1-курсларни ҳам қабул қилиб олганимиздан кейин пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтармиз”, деган Ўктам Умурзоқов.

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилажак тест синовлари санаси ҳали аниқ эмас. 6 август куни президент раислигида ўтказилган мажлисда имтиҳонлар Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этилиши, кунига 2 сменада уюштириладиган тест синовлари 12-14 кунда якунланиши мумкинлиги билдирилган.

XS
SM
MD
LG