Ссылки доступа

Ашхободда бюджет ходимлари ўз ҳисобларидан COVID-19га тест топширмоқда


Туркманистон пойтахтида давлат муассасалари ва корхоналари ходимларига COVID-19га тест топшириш юклатилди. Ашхободдаги Азатлиқ радиоси мухбирининг хабар қилишича, бу борадаги фармойиш 6 август куни давлат муассасалари ва корхоналарига келиб тушди.

"Кеча эрталаб бюджет ташкилотларига янги кўрсатма келди, унда зудлик билан поликлиникаларда коронавирусга тест топшириш таъкидланади. Бунинг учун оила шифокори бурун ва томоқдан анализ топшириш мақсадида лабораторияга йўлланма бериши керак, шундан сўнг ходим вирус йўқлиги тўғрисида ташкилотга маълумотнома олиб келиш керак бўлади, акс ҳолда ходимлар ишга қўйилмайди", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири 7 август куни. Унинг таъкидлашича, кўрсатмани бажариш мажбурий ҳисобланади, тиббиёт суғуртаси бўлишига қарамай тадқиқот пуллик бўлиб, ҳақни ходимларнинг ўзи тўлаши керак.

Бюджет ходимлари тест нархи 100 манат ( Туркманистон Марказий банки курси бўйича $28,5) эканлигидан огоҳлантирилдилар.

"Шифокорларга вирус аниқланган тақдирда бу ҳақда маълумотномага ёзмаслик борасида кўрсатма берилди, аммо ходимларни шифохонага юборган давлат муассасига бу ҳақда маълумот бериш топширилди", - дея хабар беради Азатлиқ мухбири пойтахтдаги тиббиёт муассасаси ходимларига таянган ҳолда.

Азатлиқ мухбирининг таъкидлашича, бюджет ходимларининг фикрича, ойлик маошлар берилиши муддатига мос келган янги кўрсатма давлат муассасалари ходимларининг иш ҳақини ушлаб қолишнинг навбатдаги усулларидан бири ҳисобланади. Туркманистонда бюджет ходимлариданмунтазам равишда турли мақсадлар йўлида ойлик маошларидан ушлаб қолишади, шу жумладан дезинфекция ва диспансеризация учун ҳам пуллар ушлаб қолинган.

Сўнгги ҳафталарда Туркманистон коронавирусга қарши кураш мақсадида ЖССТ ва БААдан гуманитар ёрдам олди. Шу билан бирга аҳоли ва тиббиёт ходимлари орасида COVID-19 аломатлари билан касалликва ўлим холатлари бўлишига қарамай, расмийлар мамлакатда коронавирус мавжудлигини расман тан олмаяпти.

Мамлакатда кескин чекловлар жорий қилинган, COVID-19га қарши курашда бошқа давлатлар кўраётган чоралар кўрилмоқда. Тижорат корхоналари беркитилмоқда, давлат сектори ходимлари оммавий равишда ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилмоқда. Мамлакатда COVID-19 аломатлари бўлган касаллик тарқалишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG