Ссылки доступа

Сўнгги кунда Қирғизистонда 332 та COVID-19 ҳолати, 8 та ўлим қайд қилинди


Қирғизистонда сўнгги бир кеча кундузда 332 та СOVID-19 ҳолати U07.1 коди билан (коронавирус инфекцияси лаборатория йўли билан тасдиқланган) ва U07.2. коди билан (клиник йўл билан коронавирус инфекцияси, зотилжам тасдиқланган) қайд қилинди.

Бу ҳақда 9 август куни Республика оператив штаби маълум қилди.

Бишкекда 108 та, Ўшда–27 та, Чуй вилоятида – 31та, Ўш вилоятида – 47та,Талас вилоятида – 15та, Норин вилоятида – 9та, Иссиқкўл вилоятида – 25та, Жалолобод вилоятида – 33та, Боткен вилоятида– 37 та ҳолат аниқланди.

Сўнгги бир кеча кундузда 8 киши вафот этди. Шу давр мобайнида 541 нафар бемор соғайиб чиқди. Эпидемия даврида 31822 киши соғайди.

Коронавирусга чалинганларнинг умумий сони эпидемия даврида 39919 нафарни ташкил қилди, ўлим билан боғлиқ 1468 та ҳолат қайд қилинди.

Қирғизистонда коронавирусга такрорий чалиниш ҳолати қайд қилинмади, дея 8 август кунги брифингда маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатсиз бош пульмонологи Талант Сооронбаев.

«Бу организмда иммунитет ҳосил бўлганини англатади. Стационардан чиққанидан икки ҳафта ўтиб пациент хавфсиз бўлади ва касаллик тарқатиш манбаси бўлмайди», - деди Сооронбаев.

XS
SM
MD
LG