Ссылки доступа

Қозоғистонда болаларнинг олтидан бир қисми мактабга боради, қолганлари масофадан ўқитилади


В Казахстане осенью в школу пойдет лишь шестая часть детей. Остальных решили учить онлайн
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:39 0:00

Қозоғистонда коронавирус эпидемияси давом этмоқда ва мамлакат аҳолисининг кўпчилиги хавотир билан янги ўқув йилини кутмоқда: ўқитишнинг масофавий форматига ҳамма ҳам тайёр эмаслиги ойдинлашди.

Таълим вазирлиги барча болаларни мактабга қайтаришга тайёр эмас. Шу сабабли режага кўра, 1 сентябр куни 3 миллион 300 минг нафар ўқувчидан ярим миллионга яқини, яъни барча ўқувчиларнинг олтидан бир қисмигина мактаб парталарига ўтиради: уларга навбатчи синфлар очилади. Қолган 2 миллион 600 минг ўқувчи масофадан туриб ўқитишда давром этаверади: улар учун дарслар давлатга тегишли иккита телеканал ва интернетда намойиш қилинади. Қозоғистон коллеж ва олий ўқув юртларида ҳам дарслар онлайн режимида олиб борилади.

Яна онлайн режимида ўқишга мажбур бўлганларнинг кўпчилиги Қозоғистон таълим вазирлигининг қароридан норози эканликларини яширмаяпти. Ўтказилган сўровга қараганда, мамлакатда ярим миллионга яқин фарзанди бўлган оила интернетдан маҳрум ва онлайн-дарсларга кира олмайди. Қайсидир оилада компьютер йўқ – шу каби вазиятга айрим педагоглар ҳам тушиб қолган.

Родители школьников в Казахстане выступили против дистанционного обучения
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:34 0:00

Олмаота вилоятидаги Каскелен шаҳрида ўқувчилар яқинда қўлларига плакатлар билан норозилик митингига чиқишди: Олмаотадек йирик мегополисдан атиги 30 километр узоқликда жойлашган бу шаҳарда интернет билан муаммолар кўзга ташланади. Бу каби шароитларда қандай қилиб ўқиш мумкинлигини ўқувчилар тушунмаяпти.

"Биз ўйин майдончаларини сўрамаяпмиз. Биз ўқишни сўраяпмиз. Шу сабабли бизга интернет уланишини сўраймиз. Интернетимиз йўқ!" – дея талаб қилишди ўқувчилар.

"Интернет билан боғлиқ иш ёмон: бизда кабель йўқ,мобиль ва уяли интеретни ушлаш анча ёмон, –дея ташвишини билдиради Каскеленда яшовчи Дина. – Ҳатто СМСлар қийинчиликлар билан юборилади! Нафақат катталар, ҳатто болалар ҳам янги ўқув йилини орзиқиб кутмоқда. Масофавий ўқиш борасида хабардор бўлганимиздан кейин биз мана шу видеони суратга олишга қарор қилдик. Ташаббускор бўлдик. Биз, табийки, уларни қўллаб қувватладик".

.

Учительница в Узбекистане ведет онлайн-уроки на крыше: там лучше интернет
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:00 0:00

Бу каби муаммо билан тўқнашувда Каскелен аҳолиси ягона эмас. Таълим вазирлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда интернетга ярим миллионга яқин қозоғистонлик ўқувчи кира олади, Қозоғистонда компьютери йўқ оилалар сони 185 мингтани ташкил қилиши аниқланди. Шу сабабли Таълим вазирлиги онлайн-таълим учун ярим миллионта ноутбук ва компьютер тарқатилишини эълон қилди.

"Биз 1 сентябрга қадар 500 мингдан ортиқ болани компьютер техникаси билан таъминлашни режалаштирдик. Биз бу ишни ўтган ўқув йилининг тўртинчи чорагида бўлгани каби – буюмни олиш ва топшириш борасида тузилган акт бўйича - амалга оширамиз, – дея баёнот берди Қозоғистон таълим вазири Асхат Аймагамбетов. – Бир ой мобайнида ўқитувчиларни ҳам таъминлаймиз: 24 минг нафар педагогда компьютер йўқ. Мазкур муаммо ўқувчиларга вақтинча фойдаланиш учун компьютер бериш орқали ҳал қилинади".

Амалдорларнинг сўзларига қараганда, минтақаларда интернет билан боғлиқ муаммони бартараф этиш мумкин – бунинг учун минтақа расмийлари телекоммуникация миноралари қуриш учун зудлик билан ер участкаларини ажратишлари керак, хукумат эса бу дастур учун бюджетдан маблағ ажратиши лозим. Қозоғистон рақамли тараққиёт ва инновация вазирининг ўринбосари Багдат Мусиннинг баёнот беришича, "интернет мамлакат аҳолиси учун биринчи заруриятдир".

XS
SM
MD
LG