Ҳайдовчиларнинг сўзларига қараганда, шартнома бўйича уларнинг ҳар бир кунига 10 минг тенге (23 долларга яқин) олиши керак эди, аммо бу ойда уларга кунига тўрт-беш минг тенге беришган.
— Ҳайдовчилар кунига10 минг тенге олиши керак эди, кондукторлар олиб ташланиши эвазига уларга кунига қўшимча 2,5 минг тенге берилиши ваъда қилинди. Бу пулларни ҳеч ким кўрмади — аксинча, маошлар 4,5 минг тенгегача қисқариб кетди, — дейди собиқ кондуктор Наталья Борисевич, айни дамда у Semey Bus билан судлашмоқда.
Ходимларнинг айтишича, раҳбарият ходимларнинг эътирозига қисқа жавоб берди: «Хоҳламайсизми, ишдан бўшанг». Бунга жавобан ҳайдовчилар автобус парки дарвозаси олдида тўплана бошлади. Ҳодиса жойига зудлик биланполиция ходимлари етиб келди.
Норозиликлар бошланганидан кейин икки соат ўтиб шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Сериккали Жуманов етиб келди. У ходимларни хотиржам қилишга уринди, ҳамда 3 августдан бошлаб тафтиш комиссияси ишлаётганини, автопарк назорат қилинаётганини айтди.
Ҳайдовчилар тиббиёт суғуртаси, пенсия ўтказмалари, жарималар йўқлигидан шикоят қилишди.
Автопарк улушининг 49 фоизи Семей шаҳар хокимиятига тегишлидир. Ҳайдовчилар ўзларининг олдига хоким Ермак Салимов чиқишини талаб қилдилар. Ҳоким келди, бироқ норозиликка чиққанлар билан учрашишдан воз кечди — у автопарк худудига келди ва норозиликларга қўшилмаган одамлар билан суҳбатлашди.
Автопарк ходимлари касаба уюшмаси ташкил қилинишини ва имзо тўплаш бошланганини маълум қилдилар. Айни дамда 78 киши имзо чекди.
Semey Bus компаниясининг ходимлари бир неча бор иш берувчилар ҳаракатидан норози бўлиб намойишга чиққан. 14 июл куни улар маошлар 10 кунга кечиканидан шикоят қилишди. Шунингдек, улар Семей шаҳар ҳокимияти ҳаммуассис бўлган компанияда текширув ўтказилишини талаб қилдилар. 22 июл куни уларга компанияда молиявий текширув ўтказилишига ваъда қилинди.