Ссылки доступа

Беларус МСК Лукашенкони президентлик сайловининг ғолиби дея атади


МСК маълумотига кўра, у 80,23% овоз олган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановскаяга 10 фоизга яқин овоз берилган.

9 август куни Белорусда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко сайловчиларнинг 80 фоизга яқин овозини олган, унинг асосий рақиби Светлана Тихановская эса 10 фоизга яқин овозни қўлга киритди. Сайловларнинг дастлабки натижалари бугун эрталаб Белорус Марказий Сайлов комиссияси рахбари Лидия Ермошина томонидан эълон қилинди.

Сайловда сайловчиларнинг 84 фоизидан кўпроғи иштирок этди. Барча номзодларга қарши белорус сайловчиларининг 6 фоизи овоз берди.

Беларуссия МСК раҳбари бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлашича, бугун эълон қилинган дастлабки натижлар деярли ўзгармайди.

Кеча расмий экзит-пол Лукашенко 79,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонганини эълон қилди, Тихановская эса 7 фоизга яқин овоз олган. МСКнинг таъкидлашича, ёпиқ участкаларда Лукашенко учун сайловчиларнинг 80 фоизидан кўпроғи овоз берди. Мухолифат муқобил тарзда овозларни ҳисоблашни уюштирди, унга кўра натижалар бошқача бўлган – сайловчиларнинг 80 фоизидан кўпроғи Тихановская учун овоз берган. Телеграм-каналларда ва твиттерда турли шаҳарлардаги сайлов участкаларидаги протоколлар сурати эълон қилинди, унда бу участкаларда Тихановскаянинг устунлиги акс этган. Тихановскаянинг штаби баёнот бериб Минскнинг турли туманларидаги камида 20-та сайлов участкасида катта фарқ билан ўзларининг номзоди ғалаба қозонганлигини маълум қилди.

Сайлов участкалари ёпилганидан сўнг Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида норозилик акциялари бошланиб кетди. Иштирокчиларнинг фикрича, экзитпол ва Белорус МСК дастабки натижалари сохталаштирилган.

Намойишчиларни тарқатиш мақсадида милиция сув сепувчи мослама, резина ўқлар ва бошқа махсус воситалардан фойдаланди. Ҳуқуқ ҳимоячилари автозакнинг оломон устига бостириб келиши оқибатида бир кишининг вафот этганини айтишмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи "Весна" марказининг маълумотига кўра, норозилик намойишининг камида 140 иштирокчиси ушланди. Тергов қўмитаси оммавий тартибсизликлар ва милицияга нисбатан зўрлик факти бўйича жиноий иш очди.

XS
SM
MD
LG