Ссылки доступа

Душанбеда қурилиш крани қулаши оқибатида қурувчи ҳалок бўлди (видео)


Душанбе шаҳрида қурилиш крани қулаши оқибатида 22 ёшли қурувчи ҳалок бўлди, яна бир киши оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Тожикистон Фавқулотда вазиятлар Қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсуфийнинг хабар қилишича, фожиа 8 август куни кечқурун пойтахтдаги Сурхоб кўчасида юз берди. Унинг айтишича, 35 метрлик кран яқин атрофдаги турар жой биносига қулаб тушган ва уйтомига қисман зиён етказди.

Қурилиш крани «Хиштрез» компаниясига тегишли бўлган, дея ойдинлик киритди Тожикистон ФВҚ вакили.

Фавқулотда ҳодиса факти бўйича тергов олиб борилмоқда, мутахассислар етказилган зарар миқдорини ўрганмоқда.

Бугунги кунда Тожикистон пойтахтида қурилиш авжига чиққан, амалда ҳар бир кўчада муҳофаза деворларини кўриш мумкин – бу давом этаётган бузиш ёки қурилиш аломатларидир. Қурилиш ишларидаги хавфсизлик қоидаларига маъсул бўлган ТР ҳукумати хузуридаги Саноат ва кон назорати ишлари хавфсизлиги устидан назорат давлат хизмати маълумотига кўра, пойтахтдаги қурилиш майдонларида 100 та кран бўлиб, улар "ўткинчилар учун хавф туғдирмайди".

Ўтган йилнинг май ойида қурилиш крани пойтахтдаги «Корвон» бозорида 30 метрлик баландликдан қулаб тушган ваяқин атрофда қурилаётган бир нечта турар-жой биносига зарар етказган эди. Қурувчилар бу форс-мажор бўлганини айтишган ва турар-жой эгаларига етказилган моддий зарар учун товон тўлашларини ваъда беришган эди.

XS
SM
MD
LG