Ссылки доступа

Меҳнат вазирлиги: 2,2 миллиондан ортиқ қозоғистонлик 21 250 тенгедан олди


Коронавирус туфайли августда карантин узайтирилиши боис 2,2 миллиондан ортиқ қозоғистонлик 21 250 тенге (50 долларга яқин) миқдорида тўлов олди, дея 10 август куни расмийлар маълум қилди.

10 август эртлабки ҳолатга кўра, июль ойида карантин туфайли даромадидан айрилганлар 42 500 тенге (100 долларга яқин) миқдорида ёрдам олиш учун 2,5 миллион ариза қайд қилинди, дея хабар берди Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги.

Расмийларнинг маълум қилишича, 2 миллион 257,3 минг қозоғистонлик тўлов олган, улардан 2 миллион 241,6 минг нафари август ойида икки ҳафталик карантин учун 21 250 минг тенге миқдорида қўшимча тўлов олган. Расмий хабарда таъкидланишича, июль ойида тўлов олганларга карантин узайтирилгани боис автоматик равишда қўшимча тўловлар берилган. Улар қайтадан ариза беришмаган.

Коронавирус ва зотилжам касаллиги кўпайиб бориши туфайли расмийлар 5 июлдан такрорий карантин жорий қилди. Аввалига 14 кунга мўлжалланган карантин сўнгги бор 17 августгача узайтирилди. Ҳукумат аввалига фаолиятини тўхтатган корхона ишчиларига ижтимоий тўловлар кўзда тутилмаганини маълум қилди, кейинроқ минимал ойлик маош миқдорида тўловлар берилиши эълон қилинди. Сўнгги ҳафталарда айрим минтақаларда тадбиркорлар ва ишчилар яшаш учун маблағсиз қолганликларидан шикоят қилишиб, фаолиятларини тиклаш учун рухсат берилишини сўрадилар. Улардан айримларининг баёнот беришича, берилаётган тўловлар яшаш учун етарли эмас экан, айримлар эса тўловларни мутлақо олмаганликларини айтишди.

42 500 тенге миқдоридаги тўловлар фавқулотда ҳолат жорий қилинган март-май ойларида икки марта берилди. Ўшанда фуқоролар тўловлар берилмаганидан шикоят қилишган эди; бу тўловларни олишдаги мураккабликлар ёки тўловларни беришдан воз кечиш юзасидан шикоятлар тушди. Ҳукумат баёнотига кўра, биринчи ойда 4,5 миллиондан ортиқ киши нафақа олган, иккинчи ойда эса икки миллиондан ортиқ кишига нафақа берилган. Май ойида ҳукуматнинг маълум қилишича, Фавқулотда ҳолат вақтида нафақа бериш инкор қилинган фуқароларнинг аризалари қайта кўриб чиқилади ва бу масала юзасидан жойлардаги штабларга мурожаат қилиш тавсия қилинди.

Айрим қозоғистонлик экспертларнинг айтишларича, таклиф қилинаётган ёрдам миқдори ҳозирги шароитларда етарлича эмас ва ҳукуматга мурожаат қилиб энг кам иш ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқиш таклифини беришди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда лаборатория томонидан тасдиқланган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 100 мингта ҳолат ва COVID-19 туфайли 1269 та ўлим холати қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG