Ссылки доступа

Ўзбекистонда карантин талаблари босқичма-босқич енгиллаштирилади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича 10 август куни йиғилиш ўтказди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлат раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

Шунингдек, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.

Аввалроқ Ўзбекистонда масжидлар 15 августдан сўнг очилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. Қашқадарё, Фарғона ва Бухорода енгиллатиш жараёни бошланган.

XS
SM
MD
LG