Ссылки доступа

ОАВ: Масжидлар 15 августдан бошлаб ишлай бошлаши мумкин


“15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди”, -деб хабар берди 10 август маҳаллий нашрлар ўз манбаларига таянган ҳолда.

Хабарда таъкидланишича, айни соатларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча имом ва ноиблар билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофир Аҳмедов иштирокида видео селектор шаклида йиғилиш ўтказмоқда.

“Йиғилишда пандемия вақтидаги имом хатиблар фаолиятини янада самарадорлик қилиш, давлатимиз томонидан имомларга эътибор қаратилиб, 150 миллиард сўм ажратилгани, ёшларимизнинг тарбиясида имомларнинг ўрни ва таъсири бўлиши зарурлиги каби мавзулар муҳокама қилиняпти”, - дейилади хабарда.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати ва коронавирусга қарши кураш бўйича Республика сайти бу хабар юзасидан муносабат билдирмади.

XS
SM
MD
LG