Ссылки доступа

Лукашенко мухолифатни огоҳлантирди, пойтахт Минскка қўшинлар сафарбар қилинди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўзбек муҳожири: "Полициядан қўрқмаслик керак!". Ўз ҳақини ҳимоя қилган муҳожир ва ундан ҳужжат талаб қилган полиция ходимлари ўртасидаги тортишув акс этган ва Интернет тармоқларида кенг тарқаган видеоёзув кўпчилик эътиборини ўзига тортди. (видео)

- Лукашенко мухолифатни огоҳлантирди, пойтахт Минскка қўшинлар сафарбар қилинди. Беларус пойтахти Минск ва бошқа шаҳарларда полиция ва норозилар ўртасидаги тўқнашув давлат телевидениеси Александр Лукашенко, расман ўтказилган экзит-пол натижаларига кўра, 79,7 фоиз овоз олганини эълон қилгани ортидан бошланиб кетди. (видео)

- “Белта”: Ҳукумат намойишлар устидан назоратни қўлга олди! (видео)

- Беларус: Намойишчилар “Лукашенко кет” чақириғи билан тунни кўчада ўтказди. Беларуснинг бир қанча шаҳрида туни билан намойишлар давом этди. ОМОН намойишчиларга куч қўллагани хабар қилинди. Жароҳатланганлар бор. Бир қанча намойишчи ҳибсга олинди. (видео)

- Россиядаги муҳожир: Бу ерда пулинг бўлса қарайди...! Москвада боғбон булиб ишлаб келган Комилжон Набиев дарахт кесаётганида 5 метрлик баландликдан бетонга боши билан қулаб тушди ва 6 кун комада ётди. Унинг акаси Комилжонни Ўзбекистонга тезроқ юбориш учун ёрдам сўрамоқда. (видео)

- Минскда намойишчилар устига юк машинаси ҳайдалди: Икки одам жароҳатланди, бири оғир аҳволда. 10 август тунда Беларусда бошланган намойишлар пайти куч қўллаш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, ушбу тасвирларда намойишчилар устига юк машинаси ҳайдалгани акс этган. Гувоҳларга кўра, юк машинасидан икки киши жароҳатланган, бири оғир аҳволда. Бироқ расмийлар ушбу автоҳалокатни инкор қилишди. (видео)

- ФНҚИЗ раҳбарияти Президентга арз қилган ишчиларга ҳайитлик берилмаганини пандемия билан изоҳлади. 3 август оқшомида мамлакат президентига Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти устидан видеошикоят ёзиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилган ишчилар вакили завод раҳбариятини ёлғончиликда айблади. (видео)

- Самарқандда давлат ҳимоясига олинган тарихий бино бузиб ташланди. Ўзбекистон моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида бўлган Самарқанд шаҳри А.Темур кўчаси 37 уй манзилида жойлашган XIX-XX асрларда қурилган фуқаролик иншооти бузиб ташланди. Бинонинг янги савдо мажмуаси ва замонавий меҳмонхона қурилиши доирасида бузиб ташланганлиги айтилмоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG