Ссылки доступа

Қозоғистон ЯИМ 2020 йилнинг етти ойида салкам 3 фоизга камайди


Қозоғистон миллий иқтисод вазири Руслан Даленов сешанба куни хукумат мажлисида шу йилнинг етти ойида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари юзасидан баёнот берди.

«Махсулот ишлаб чиқариш 2,1 фоиз ўсди, шу билан бирга хизмат кўрсатиш 6,2 фоизга камайди. Бунинг оқибатида, оператив маълумотларга кўра, ЯИМ 2,9 фоизга камайди», – деди Даленов. Унинг сўзларига қараганда, йиллик инфляция 7,1 фоизни ташкил қилади.

Вазирнинг айтишича, қурилиш, қайта ишлаш саноати ва қишлоқ хўжалигида ўсиш кўрсткичлари давом этмоқда. Бироқ карантин чоралари фонида хизмат кўрсатиш, жумладан кўчмас мулк амалиётлари, савдо ва транспортда пасайиш кузатилмоқда. Январ – июн ойларида ташқи савдо айланмаси 42,5 миллиард долларни ташкил қилди, экспорт ҳажми– 26 миллиард доллар, импорт – 16,5 миллиард долларга тенг бўлди, дея хабар берди Даленов.

Бир ой муқаддам хукумат баёнот бериб, йил бошидан бери Қозоғистон иқтисодиёти 1,8 фоиз пасаёганини намойиш қилганини, пандемия хизмат кўрсатиш секторига зарба берганини маълум қилган эди, бу сектор 5,6 фоизга пасайди. Хукумат прогнозларига кўра йиллик инфляция бу йил 11 фоизга етиши мумикин.

Сўнги ҳафталарда айрим минтақаларда тадбиркорлар ва ишчилар яшаш учун маблағсиз қолганликларидан шикоят қилишиб, фаолиятларини тиклаш учун рухсат берилишини сўрадилар. Коронавирус ва зотилжам касаллиги кўпайиб бориши туфайли расмийлар 5 июлдан такрорий карантин жорий қилди. Аввалига 14 кунга мўлжалланган карантин сўнги бор 17 августгача узайтирилди. Унга кўра хизмат кўрсатиш, савдо, автобус ҳаракатлари тақиқланди.

Давлат комиссияси пайшанба куни босқичма босқич карантин чоралари юмшатилиши билан боғлиқ масалани кўриб чиқиши кутилмоқда. Сешанба куни хукуматнинг селектор йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой сўнги 10 кунда ўртача коронавирус (индекс R) тарқалиши мамлакатда 0,92 дан 0,82гача пасайгани ва койкалар босими қисқарганини маълум қилди. «Умуман олганда мамлакатда санитар-эпидемиологик вазият барқарор», – деди вазир.

XS
SM
MD
LG