Ссылки доступа

Коронавирусдан карантинда бўлган яна бир шахс ўзини ўлдирди


Тошкентдаги “Саёҳат” меҳмонхонасида карантинда бўлган сурхондарёлик 31 ёшли эркак 10 август куни тўртинчи қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, К.О. ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига 10 август, соат 10:33 да келиб тушган.

Бош прокуратуранинг нашрга маълум қилишича, К.О. 4 август куни чартер рейс орқали Россиянинг Қозон шаҳридан Тошкентга олиб келинган ва карантинга жойлаштирилган.

У 7 август куни COVID-19 вируси учун тест топширган ва 9 август куни чиққан тест таҳлиллари унда вирус йўқлигини кўрсатган.

К.О.нинг Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи қариндошлари унинг руҳиятида салбий ўзгаришлар кузатилганини айтишган. Ани пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ўз жонига қасд қилган шахснинг руҳий саломатлиги юзасидан ҳам суриштирувлар олиб борилмоқда.

“Июнь ойида Ўртасаройдаги карантин марказида фуқаро контейнер ичида ўзини осиб қўйгани хабар берилган эди. Фуқаро нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани номаълум”, -деб ёзди нашр.

XS
SM
MD
LG