Ссылки доступа

Тожикистонда коронавирус қурбонлари 63 нафарга етди


Тожикистонда коронавирус қурбонлари сони 63 кишига етди, дея хабар берди мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги.

Вазирликнинг маълум қилишича, сўнги бир кеча кундузда 44 та COVID-19 ҳолати аниқланди, бир бемор вафот этди.

11 август ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 7871 кишига етди, 6653 киши ёки COVID-19га чалинганларнинг 84,5 фоизи соғайди, дейилади Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Айни дамда, расмий маълумотларга кўра, мамлакатдаги 85 та тиббиёт муассасасида коронавирусга қарши курашга 7 минг 500 дан ортиқ шифокор ва 25 минг ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

Шу билан бирга, жаҳонда пандемия бошланганидан бери коронавирусга чалинганлар сони 20 млн кишидан ошиб кетди, дея 11 август куни хабар берди АҚШнинг Жонс Хопкинс университетри. Жаҳонда вирус билан боғлиқ қурбонлар сони 737 минг кишига етди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус 11 август куни баёнот бериб, коронавирусга қарши курашда умид пайдо бўлганлигини айтди. «Мен жаҳон учун мураккаб шароитларда кўпчилигингиз қайғуда эканлигингизни биламан. Бир нарсага ойдинлик киритишни истайман: умид учқунлари бор ва мамлакат, минтақа, шаҳар ёки посёлка, қаерда жойлашганидан қатъи назар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш ҳеч қачон кеч эмас», — дейди ЖССТ раҳбари ташкилотнинг Женевадаги қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

XS
SM
MD
LG