Хабарда айтилишича, учрашувда қирғиз томони халқаро қидирувда бўлган ва ҚР суд идоралари томонидан тегишли муддатга ҳукм қилинган ҚР собиқ бош вазири Данияр Усеновнинг кенг оммага кўриниши юзасидан тушунтириш берилишиталаб қилинди.
«Белорус дипломати эътиборига бу каби ҳатти-ҳаракатлар Қирғизистон ва Беларус ўртасидаги ўзаро самарали ҳамкорликка асосланган дўстона муносабатларнинг ривожланишишга зарар етказиши ҳавола қилинди. ҚР ТИВ тегишли нотани топширди ва белорус томонига мурожаат қилиб юқорида номи қайд қилинган шахс ва Белорус Республикасида бўлган бошқа дахлдор шахслар зудлик билан ушланиши ва республикагаэкстрадиция қилиниши йўлида чоралар кўришга чақирилди», - дейилади хабарда.
10 август куни Белорус Марказий Сайлов комиссияси (МСК) амалдаги президент Александр Лукашенко сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди. Шу куни у«Белорусская национальная биотехнологическая корпорация» (“Белорус Миллий биотехнологик корпорацияси”- БМБК) агромажмуасига ташриф буюрди. У ерда унга кўриниши ҚР собиқ бош вазири, 2010 йил ҳодисаларидан сўнг мамлакатдан қочиб кетган Данияр Усеновга ўхшаган шахс ҳамроҳлик қилди. Аввалроқ у исми-шарифини Даниил Урицкий дея ўзгартиргани, Беларус фуқаролигини олгани ва юқорида номи қайд қилинган БМБКни бошқараётгани маълум қилинган эди.