Ссылки доступа

Қирғизистонда «Супер-Инфо» газетаси раҳбарияти «босимлар сабаб» компанияни тарк этди


«Супер-Инфо» газетаси директори, шунингдек Super.kg портли директори ва портал бош мухаррири Шаиста Шатманова компанияни тарк этди. «Азаттиқ» радиосига Шатманованинг айтишича, бундай қарорга сиёсий қарашлардаги қарама-қаршиликлар сабаб бўлди.

«Ўтган йили газета асосчиси Қиличбек Султан ва нашр раҳбарияти суд ва сўроқлар билан банд бўлди. Газета ва жамоа келажагини ўйлаб Қиличбек Султан газетадан узоқлашишга мажбур бўлди. Шундан сўнг газета менинг раҳбарлигимда ўзининг мухолифликфаолиятини давом эттирди. Аммо турли кўринишдаги босимлар сабаб мен газета асосчилари сафини тарк этишимга тўғри келди», - деди Шаиста Шатманова, ҳамда нашр кўп йиллардан бери газетада ишлаб келаётган бошқа ходим бошчилигида фаолиятини давом эттираверишини таъкидлаб ўтди.

2020 йил баҳорида «Супер инфо» газетаси ва машҳур Super.kg. сайтининг эгаси ўзгаргани маълум бўлди.

Айрим манбалар, эндиликда бу ресурсларга Божхона давлат хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов эгалик қилиши борасида маълум қилди. Аммо газета асосчиси, собиқ элчи Қиличбек Султан бу каби фикрларни инкор қилди.

«Супер-Инфо» газетаси 2002 йилдан бери нашр қилинади. Қирғизистонда бу газета қирғиз тилида чиқадиган машҳур нашрлардан бири ҳисобланади, унинг Super.kg. янгиликлар ва кўнгилочар портали ҳам бор.

XS
SM
MD
LG