Ссылки доступа

ЕИ Лукашенкога алоқалар ёмонланиши ва санкциялар билан пўписа қилди


Европа Иттифоқи норозилик акцияларига нисбатан зўравонлик ишлатишда, сайловларни сохталаштириш ва асоссиз ҳибсга олишларга маъсул бўлган Белорус ҳукумати вакилларига қарши санкциялар қўллаши мумкин.

Бу ҳақда ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Жожеп Боррелнинг сешанба куни эълон қилинган баёнотида таъкидланади.

Баёнотда таъкидланишича, 9 августда Белорусда бўлиб ўтган ва расмий маълумотга кўра амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғалаба қозонган президентлик сайловлари адолатли, эркин бўлмаган ва ЕХҲТга аъзо мамлакатлар амал қилиши керак бўлган стандартларга тўғри келмайди. Бундан ташқари Беларус расмийлари мунтазам равишда норозилик акциялари иштирокчиларига нисбатан куч ишлатмоқда, бу ўз навбатида камида бир кишининг ўлимига ва кўплаб намойишчиларнинг жароҳат олишига сабаб бўлди.

ЕИ Беларус расмийларига мурожаат қилиб зудлик билан ва бирор бир талабларсиз ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирди.

Баёнотда таъкидланишича, 2015 йилдан бери ЕИ ва Минск ўртасидаги муносабатлар яхшиланган эди, аммо эндиликда бу муносабатлар белорус расмийлари томонидан бузилаётган инсон ҳуқуқлари туфайли яна ёмонлашиши мумкин. Баёнотда ҳукуматга мурожаат қилинар экан, зўравонликларга йўл қўймаслик мақсадида жамоатчилик билан мулоқот бошлаш лозимлигига чақириқлар берилган.

Шу билан бирга Люблин учбурчаги - Польша, Литва ва Украина ташқи ишлар вазирлари алоҳида баёнот билан чиқишди. Унда Беларус расмийлари ва фуқоролик жамияти ўртасида мулоқот ўтказилишига даъват қилинган, бунда ташкилот воситачи бўлишга тайёрлиги таъкидланади.

Аввалроқ Беларус ТИВ баёнот бериб, ЕИ мамлакатлари мамлакатдаги вазиятга “тушуниш ва обектив баҳо беришга ҳатто уринмаётганини” қайд қилган эди. ТИВ баёнотида қайд қилинишича, Минск "ҳозирги ҳодисаларни фош қилувчи, исбот талаб қилмайдиган фактларни, хориждан аралашувлар борасидаги далиларни беришга тайёрлиги” қайд қилинади.

Беларус МСК дастлабки натижаларга кўра сайловда Лукашенко ғолиб бўлганини эълон қилди. Бу борадаги хабар мамлакат шаҳарларида оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Норозилик қатнашчилари натижалар соҳталаштирилганини айтишади. Беларус расмийлари намойишларни бостирмоқда, минглаб кишилар ушланди.

XS
SM
MD
LG