Ссылки доступа

Бишкек ҳокимияти электробуслар харид қилиб, улар учун алоҳида йўналиш ажратишни режалаштирмоқда


Бишкекда тегишли инфратузилмага - зарядлайдиган станция, об-ҳавога мос парк, янги бекатлар ва йўлларда ажратилган линияларга эга бўлган электробуслар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда пойтахт мэрияси хабар берди.

Лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг ёрдами билан ҳаётга татбиқ қилиниши режалаштирилган. ОТБ ва Молия вазирлиги шаҳар транспортини электралаштириш лойиҳаси борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади. Лойиҳа 58,9 млн АҚШ доллар миқдорида баҳоланмоқда. ОТБ 50 млн доллар ажратади, шундан 15 млн доллари грант асосида ажратилади. Аммо бу ниятлар борасидаги илк ҳужжатдир.

Лойиҳа тўртта босқичдан иборат:

- Автобус паркини ноль қиймат билан модернизациялаш. Бу босқичда аккумуляторли электробуслар харид қилиш, заряд инфраструктураларини (подстанция, электромонтаж ва қурилиш ишлари), автобусларга хизмат кўрсатувчи жиҳозларни сотиб олиш кўзда тутилган;

- Автобус депосини модернизациялаш. Бунга кўра янги электр автобуслари учун шаҳар тролейбус бошқармасида об-ҳаво шароитларига мос камида битта парк қуриш кўзда тутилган;

- Электробуслар учун “яшил” йўлак ташкил қилиш. Йўлларда махсус йўлак ташкил қилиш, махсус каналлар бўйича йўл ҳаракатини тақсимлаш, бекатларни модернизациялар ва бошқалар;

- Бишкекда автобуслар ҳаракатини барқарорлаштириш.

Маблағларнинг катта қисми асосан электробуслар харид қилиш, қурилиш ишлари ва консультация хизматларига ажратилади. Қанча автобус харид қилиниши борасида хабар берилмади.

Лойиҳа доирасида ОТБ томонидан жалб қилинган консультантлар электробуслар харид қилиш юзасидан танлов аризаларини ёзади ва техник буюртмаларни тайёрлайди.

Бир миллион аҳолига эга Бишкекда 110 та троллейбус, 120 та автобус ва 2 мингдан ортиқ микроавтобус хизмат кўрсатади.

XS
SM
MD
LG