Ссылки доступа

Тожикистон жанубида ёнғин ўн гектарлаб яйловни йўқ қилди


Ёнғин Хатлон вилояти Восей туманида ўн гектарлаб яйловни йўқ қилди. 11 август куни юз берган ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Кулоб минтақаси Ёнғинга қарши кураш хизматининг хабар қилишича, аланга бир неча соатдан кейин катта қийинчиликлар билан бартараф этилди, ёнғин туфайли ҳеч ким зарар кўрмади. Бироқ, Худоёр Ражабов номли қишлоқ кенгашида яшовчиларнинг айтишларича, эндиликда молларни боқадиган жой қолмади.

Бу сўнгги ҳафталарда Восей тумани ҳудудида юз берган иккинчи ёнғиндир. 26 июл куни ёнғин Хўжамўмин тоғид (Тожикистон жанубидаги 1332 метрли туз тоғи)да икки гектар ўрмонни йўқ қилди.

Аввалроқ, Кулоб ҳудуди Ёнғинга қарши кураш хизмати бошқарма бошлиғи Ҳотамшо Назарзода, 2020 йилнинг олти ойи мобайнида ёнғин 5,6 гектар майдондаги ғалла ва зиғирни йўқ қилгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG