85 та ҳолат Шарқий Қозоғистон вилоятида қайд қилинди — бу кечаги кундаги энг катта кўрсаткичдир. Кейинги ўринда Қарағанда вилояти турибди — бу ерда 56 нафар бемор аниқланди. Олмаотада 52 нафар бемор қайд қилинган бўлса, пойтахтда вирус 38 нафар кишига юққанни маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, эпидемия расман бошланган март ойидан бери мамлакатда беморлар сони 101 372 нафарга етди. Бу рақамларга «ковидга ўхшаш зотилжам» киритилмаган, аслида ёз бошларила аниқланганига қарамай, бу касаллик статистикасини расмийлар 1 августдан нолдан бошлади.
Сўнгги бир кунда соғайиб кетганлар (2 079) сони касалликка чалинганлар сонидан тўрт баробар кўп. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, соғайганларнинг умумий сони 76 756 нафарни ташкил қилади— бу касалликка чалинганларнинг 75 фоизидан кўпроқ деганидир. Чоршанба кунги маълумотга қараганда, касаллик оқибатида 1 313 киши вафот этди. Бу рақамга коронавирус ташхиси ижобий бўлган юзлаб вафот этганлар киритилмаган. Расмийларнинг баёнотига қараганда, уларнинг ўлимига бошқа касалликлар сабаб бўлган, COVID-19 эса «йўлдош» ташҳис сифатида қўйилган.