Ссылки доступа

Беларусда норозилик чоғида Турманистоннинг етти нафар фуқаросини қўлга олишди


Протесты в Белороуссии. Минск. 12 августа 2020 г.

11 август куни Беларусда ҳибсдан озод этиган россиялик журналист Семён Пегов у билан камерада Туркманистон ва бошқа мамлакатларнинг бир неча фуқаролари ётганини гапириб берди.

Уларни журналист Пегов каби 10 август куни Беларусдаги президентлик сайловининг расмий натижаларига норозилик наамойишлари ўтказилаётган вақтда қамоққа олишди.

WarGonzo канали муаллифи ва журналист Семён Россия ОАВ га давлат раҳбари сайловидан кейин имаҳаллий СИЗОларда нималар юз бераётгани хусусида гапириб берган.

«Тўлиқ ўзибўларчилик юз бермоқда. Вақтинча сақлаш изоляторлари тўлиб бўлган. Умумий рўйхат йўқ. Бу изоляторлдар орасида кишини топиш имконсиз. Камерада биз билан Италия, Швейцария, Қирғизистон, Туркманистондан бўлган хорижликлар бор эди. Улар ҳам ҳозир муайян ёрдам талаб қилишмоқда», дея иқтибос келтиради ОАВ журналистдан.

Пегов Минск тергов изоляторидан одамларни топиш катта муаммо эканлигига эътибор қаратади, чунки у ерга келтирилаётган одамларнинг расмий рўйхати доимий янгилаб турилибди ёки умуман йўқ.

Ўз навбатида «Хроника Туркменистана» нашри ўз манбаларигша таяниб хабар беришича, 11 август куни Беларус Ички ишлар ва ташқи ишлар вазирликлари Туркманистонга оммавий норозилик акциялари чоғида қўлган олинган етти нафар туркман талабалари қўлга олингани тўғрисида хат жўнатган.

Мустақил нашр маълумотига кўра, қўлга олинган турманистонликлар ҳақидаги хабар 11 август куни соат 9 га яқин олинган ва орадан бир соат ўтиб Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги дипломатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида шошилинч кенгаш ўтказилган.

«Ташқи сиёсат идораси ва Турманистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тайёрланган жавоб хатида хабар қилинишича, туркман томони айбдорларнинг Беларус Республтикаси қонунларига мувофиқ жавқобгарликка тортилишига қаршилик қилмайди. Бундан ташқари, турман томони талабларнинг тўлиқ маълумотларпи тақдим этилишини, агар улар давлат дастури бўйича ўқиган бўлса ҳам уларнинг ўқиши тўхталишини сўрамоқда, шунингдек, талабалар атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган газ баллончалари, совуқ қуроллар ёки бошқа буюмлар олиб юришгани хусусида хабардор қилинишини сўраган», дея хабар қилади «Хроника Туркменистана».

Эътиборга сазовор томони шундаки, нашрнинг ёзишича, туркман томони ўз фуқароларининг зудлик билан экстрадиция қилинишига қизиқиш билдирмаган.

Якшанба кундан бошлаб Беларус бўйлаб президенлик сайловларининг расмий натижаларига қарши норозлик намойишлари бўлиб ўтмоқда, Расмий натижаларга кўра, амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко 80% овоз билан мухолифат вакили Светлана Тихановскаяни мағлубиятга учратди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ҳозирча Лукашенкони сайловларда қозонган ғалабаси билан табрикламади.

XS
SM
MD
LG