Ссылки доступа

Қозоғистонда сўнгги бир кунда коронавирус ва зотилжамдан 31 та ўлим қайд қилинди


Ўтган бир кеча кундузда коронавирус ижобий ташҳиси бўлган 21 нафар бемор вафот этди ва COVID-19 аломатлари бўлган зотилжамга чалинган, аммо ПЦР тести ижобий бўлган 10 нафар беморнинг ўлими қайд қилинди. Бу ҳақда 14 август эрталаб Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Пайшанба куни «коронавирус туридаги» зотилжам 934 кишида аниқланди. Август ойининг илк 13 кунида, Қозоғистон расмийларининг маълум қилишича, мамлакатда шу каби зотилжам билан боғлиқ 16 666 та касаллик ва 198 та ўлим қайд қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, ўтган кунда вирус 476 кишида тасдиқланди, бир кеча кундузда соғайиб кетганлар тўрт баробар кўп — 1 877 кишини ташкил қилди. Март ойида бошланганэпидемиядан бери, расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинган беморлардан 1 356 нафари вафот этди, ўлим сабаби сифатида COVID-19 — янги турдаги коронавирус экани маълум қилинди. Бу статистикага коронавирус ташхиси ижобий бўлган юзлаб вафот этганлар киритилмаган. Расмийларнинг баёнотига қараганда, уларнинг ўлимига бошқа касалликлар сабаб бўлган, COVID-19 эса «йўлдош» ташхис сифатида қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига кўра, касалликни юқтирган беморлар сони 101 минг кишидан ошиб кетади. Вирусга ижобий ташхиси бўлган 78,6 мингдан ортиқ киши COVID-19дан соғайиб кетди. Бу касаллика чалинганларнинг 77 фоизидан кўпроғини ташкил қилади.

Ҳукумат куни кеча 17 августдан «карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилиш режаси»ни қабул қилди. Давлат комиссияси 13 август куни мажлисида бу қарорни изоҳлар экан, 5 июлдан амалда бўлган такрорий карантин «эпидемиологик вазиятни барқарорлашувига» ва тиббиёт муассасаларида «босимни нисбатан қисқартиришга» имконият берганини маълум қилди.

Эпидемиологик вазият ёмонлашуви ва коронавирус беморларини кўпайиши фонида 5 июль куни мамлакатда жорий қилинган карантин чоралари тадбикорлар ва савдо ва хизмат кўрсатиш ходимларига зарба бўлди. Улардан кўпчилиги бир неча бор ҳукуматга мурожаат қилиб санитар чекловлари риоя қилинган ҳолда фаолиятлари тикланишига рухсат беришларини сўрашди.

XS
SM
MD
LG