Хитойнинг иккита шаҳрида тадқиқотчилар импорт қилинган музлатилган маҳсулот ва ўрамларда коронавирус изларини топилгач, яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг келтирилиши янги тарқалишга сабаб бўлиши мумкинлиги хусусида хавотирлар келтириб чиқарди, натижада халқаро ташкилотдагилар изоҳ билан чиқишди.
«Одамларга озиқ-овқат маҳсулотларидан, озиқ-овқат ўрамларидан ёки уларнинг етказилишидан хавотирга тушмаслик тавсия этилади», – деди 13 август куни Женевада ўтказилган брифингда ЖССТнинг фавқулодда дастурлар раҳбари Майк Райан. «Таом занжирининг бу вирусни узатишдаги иштирокига оид ҳеч қандай далиллар йўқ», – қўшимча қилди у.
Пайшанба куни дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони, Жон Хопкинс Университети маълумотига кўра, 750 мингдан ошиб кетди. Айрим мамлакатлар касаллар сони ўсиши саҳнида карантин чораларини кучайтирди. Бугунги кунга келиб, дунёда юқиш ҳолатлари тасдиқланганлар сони 20,7 миллиондан ошиб кетди.
Райаннинг огоҳлантиришича, сайёрамиз аҳолисининг атиги кичик қисми вирус таъсирига тушиб қолганига қарамай, дунё беихтиёр “тўфон марказида” қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди. «Агар биз имкон берсак, бу вирус яна узоқ вақт яшайди», – деди у. Унга кўра, жаҳондаги аксарият одамлар мазкур инфекцияга таъсирчан бўлиб қолмоқда.