Ссылки доступа

Қозоқ-ўзбек чегарасида туриб қолган 200дан ортиқ Тожикистон фуқароси ватанга қайтди


Ҳалқаро Миграция ташкилоти(ҲМТ)нинг Минтақавий ваколатхонаси қозоқ-ўзбек чегарасида туриб қолган 200дан ортиқ Тожикистон фуқаросининг ватанга қайтишига кўмак бергани ҳақида хабар берди.

Ташкилот 16 август куни тарқатган расмий хабарга кўра, «Жибек жоли» чегара ўтиш жойида туриб қолган тожик фуқароларини ватанга юбориш Тожикистон ҳукумати фармойишига кўра ташкиллаштирилди.

Тожикистон фуқароларини қайтариш бўйича молиявий кўмакни Норвегия ҳукумати берди. ҲМТнинг баёнотида таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилганидан бери ташкилот Қозоғистондан Ўзбекистон ҳудудлари орқали автотранспортда 1800 дан ортиқ Тожикистон фуқароларини ватанга қайтишларига кўмак берди.

«Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида туриб қолган фуқаролар орасида болали аёллар, меҳнат мигрантлари ва талабалар бор эди – уларнинг ҳаммаси ватанга, Тожикистонга қайтишни исташарди. Улардан айримлари маълум вақт чегарада сув, овқат, гигена воситаларидан фойдаланиш имконмиятидан чекланган ҳолда ваCOVID-19 га чалиниш хавфи билан яшадилар. Бошпана бўлмагани боис мигрантлар очиқ ҳавода истиқомат қилишди», -дейилади ҲМТ хабарида.

ҲМТ жаҳон бўйлаб ҳукуматлар томонидан муҳтож мигрантларга нисбатан кўрилаётган айрим чораларга ижобий баҳо берди, ҳамда “чегараларда туриб қолган, оғир аҳволга тушиб қолган мигрантларни жамоат соғлиқни сақлаш стандартларига риоя қилган ҳолда ватанларига қайтариш имкониятларини қидириш”га чақирди.

XS
SM
MD
LG