Ссылки доступа

Партияларга иштирокчилари 100 кишидан ошмаган ҳолда Бишкекда съезд ўтказишга руҳсат берилди


Фуқоролар ҳимояси бўйича Комиссия сиёсий партияларга санитар талабларга риоя этган ҳолда Бишкек ҳудудларида съезд ўтказишларига руҳсат берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, съезд бошланишидан аввал бино хлор воситалари билан дезинфекция қилиниши шарт. Агар вентиляция тизими мавжуд бўлмаса у ҳолда бино ҳар 60 дақиқада шамоллатиб турилиши керак. Таъкидланишича, бундан ташқари съездга 100 дан ортиқ киши қўйилмаслиги лозим.

Бошқа талаблар:

- бинода санитар-эпидемиологик меъёрларга риоя этишнинг барча талаблари ташкиллаштирилиши керак;

- тана ҳароратини ўлчаш, қўлларни антисептик воситалар билан ювиш учун "кириш фильтр"и ташкиллаштирилиши лозим;

- съезд иштирокчилари шахмат усулида 1,5-2 метрлик масофада ўтиришлари керак;

- ниқоб режимига қатъий амал қилиш керак, ташкилотчилар барча таклиф қилинганларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашлари шарт;

- Тана ҳарорати 37 градусдан юқори бўлган кишиларнинг бинога кириши тақиқланади.

Қонунга биноан, сиёсий партиялар 20 августга қадар съездларни ўтказишлари ва номзодлар рўйҳатини МСКка топширишлари керак. Кўплаб партиялар йиғилшларни келаси ҳафтага белгиладилар.

Коронавирус инфекцияси эпидемияси туфайли Бишкекда 50 кишидан ортик иштирокчиси бўлган оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланган.

XS
SM
MD
LG