Ссылки доступа

Олмаота вилоятида Ашисой қишлоғида яшаган кишининг ўлими тергов қилинмоқда


Олмаота вилояти полицияси Енбекшиқозоқ тумани Ашисой қишлоғи яшовчисининг қаттиқ пичоқ жароҳати етказилгани оқибатида ўлимидан кейин “Қотиллик” моддаси бўйича тергов бошлади, деб хабар қилди якшанба куни кечқурун Қозоғисттн Ички ишлар вазирлиги сайти.

Полиция маълумотига кўра, 15 август, шанбага ўтар кечаси эркак қорин пардаси қисмига ёриб кирган пичоқ жароҳатини олган ва Шелек қишлоғи касалхонасига келтирилган, аммо эркак олган жароҳатидан вафот этди.
Polisia.kz сайтидаги баёнот маҳаллий Vlast.kz янгиликлар сайтидаги гувоҳлар ва яшовчиларга таяниб қўшни Байдибек-би посёлкасига кириш полиция томонидан ёпиб қўйилгани ва одамларни ўз уйларини тарк этмасликка чақиргани ҳақидаги хабаридан кейин пайдо бўлди. Полиция эса қишлоқда гўёки можаро юз бергани ҳақидаги хабарларни рад этди ва у очиқлигини маълум қилди.

«Гумондорларни қўлга олишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлари ўтказилмоқда. Вазият маҳаллий ижро этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг назоратида қолмоқда», – дейилади якшанба куни кечки пайт Олмаота вилояти полиция департаменти тарқатган баёнотда.

Байдибек-би (собиқ Маловодное қишлоғи) посёлкаси Олмаотадан 70 чақирим узоқликда жойлашган. 2007 йил март ва апрел ойларида Олмаота вилоятида жойлашган Маловодное қишлоғида маҳаллий қозоқ ва чечен миллатига мансуб аҳоли ўртасида тўқнашувлар юз берган бўлиб, оқибатда беш киши қурбон бўлган.

XS
SM
MD
LG