Ссылки доступа

Тожикистон шарқида аёл уч фарзанди билан ўзини дарёга ташлади


Тожикистон шарқидаги Раштда яшовчи ўттиз ёшли аёл уч фарзанди билан ўзини дарёга ташлади.

Тожикистон Фавқулотда вазиятлар қўмитаси берган хабарга кўра, ҳодиса 16 август куни юз берди. Қутқарувчилар бир боланинг жасадини топди.

Аёл ва икки фарзандининг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда. Ҳуқуқ тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Сўнгги икки йилда ОАВ аёллар фарзандлари билан биргаликла ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ бир нечта ҳодиса ҳақида хабар берди. 2016 йилда Нурекда яшовчи 25 ёшли Зухро Муродова тўрт фарзанди билан ўзини дарёга ташлаган эди. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Бу ҳодисага қадар эса Тожикистон жанубида бир аёл ўз жонига қасд қилган эди, у уч боласи билан ўзини дарёга ташлаб чўкиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG