Ссылки доступа

«Казахмыс» идорасидаги «қотиллик» иши: судда қайта экспертиза сўралмоқда


Қарағанда вилояти маъмурий маркази Қарағанда шаҳар судида «Корпорации Казахмыс»нинг Жезқазғандаги идорасида 21 январ куни сирли вазиятларда ҳалок бўлган «Кәсіпқорған» касаба уюшмалари раҳбари Тоғузбай Тажбеновнинг иши бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.

Тажбеновнинг вафотидан сўнг унинг қариндошлари суд ўтказилишини талаб қилиб чиқдилар, улар шу тариқа «Казахмыс» тоғ-кон мажмуаси бош директори Амангельди Минигуловнинг ўлимида у айбдор эмаслигини, балки ҳодиса жабрдийдаси эканлигиниисботлашга уринишмоқда. Тажбеновни Минигуловни ҳаётига “суиқасд қилишда” ва “қонунга зид равишда совуқ қурол олиб юришда” айблашмоқда. Жараён видеоалоқа орқали онлайн режимида олиб борилмоқда.

17 август куни судда Қарағанда вилоят суд экспертиза Маркази суд психиатрия бўлими эксперти сўроқ қилинди. Айланувчи Тоғузбай Тажбеновнинг ўғли ва адвокати такрорий психологик-психиатрик экспертиза ўтказилишини талаб қилмоқда, улар экспертнинг хулосасига рози эмасликларини айтишмоқда, чунки экспертиза айрим саволларга жавоб бермаган, жумладан Тажбеновни эҳтимолий ўз жонига қасд қилишганима ундагани борасидаги савол очиқ қолган. Ҳимоячиларнинг фикрича, Тажбенов кутилмаганда юзага келадиган аффект ҳолатида бўлган. Экспертнинг айтишича,«руҳий бузилиш аломатлари топилмаган», ўлимидан сўнг такрорий экспертиза ўтказиш «мақсадга мувоффиқ эмас».

Судда бир нечта гувоҳлар сўроқ қилинди, уларлан бири, марҳум Тажбеновнинг ўғлининг фикрича, отасини касаба уюшмалари раиси лавозимидан олиб ташлаш мақсадида унга қарши кампания олиб борган. Гувоҳ, касаба уюшмалари ташкилоти раҳбарининг собиқ ўринбосарининг баёнот беришича, кампания бўлмаган ва «Кәсіпқорған» раҳбарлигига даъво қилмаган. Бошқа бир гувоҳнинг судда айтишича, Тажбеновга қарши кампания олиб борилган ва Тажбенов бу масалани улар билан муҳокама қилган ва қайғурган. Тажбеновнинг ўғли Нурсултаннинг айтишича, фожега қадар отаси ўз шаънига билдирилган “туҳматлар учун” судга мурожаат қилишни режалаштирган.

Тажбенов 2020 йил 21 январ куни Жезқазғанда вафот этди. Ўшанда полиция «Корпорация Казахмыс» ўртоқлик жамияти «Кәсіпқорған» касаба уюшмаси раиси Тогузбай Тажбенов компания идорасида тоғ-кон мажмуаси директори Амангельди Минигуловнинг “орақасидан пичоқ санчгани” ва корпорация мутахассиси Сабиржан Тембаевнинг кўкрак қафасининг сўл томонига жароҳат етказгани борасида маълум қилган эди. Полиция айрим “гувоҳлар”нинг сўзларига таянди, уларнинг айтишича, Тажбенов ўзининг кўкрак қафасининг чап томонига пичоқ санчган ва ҳодиса жойида вафот этган. Минигулов ва Тембаев шифохонага ётқизилди. Прокуратура кейинроқ баёнот бериб, қуролдан отишма бўлганини, бу қуролни идорага Тажбенов олиб келганини, аммо ҳеч ким отишма оқибатида зиён кўрмаганини маълум қилди.

«Корпорация Казахмыс» ўртоқлик жамияти 2014 йилда ташкил этилган, ўшанда мамлакитда мис ишлаб чиқарувчи «Казахмыс» гуруҳи иккита компанияга— очиқ KAZ Minerals PLC (акциялари Лондон биржасида сотилади) ва ёпиқ «Корпорация Казахмыс» ўртоқлик жамиятига ажралиб кетган эди. «Корпорация Казахмыс» ўртоқлик жамияти таркибига «Жезказганцветмет», «Балхашцветмет», «Карагандацветмет» ва бир нечта тоғ-кон фабрикалари киради. «Казахмыс»эгаси миллиардер Владимир Кимдир.

XS
SM
MD
LG