Ссылки доступа

Британия ҳукумати Беларусдаги сайлов натижаларини тан олмайди


Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб 17 август куни ўз мамлакати Беларусдаги президентлик сайлови натижаларини тан олиш ниятида эмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Вазир Беларусда норозилик намойишлари иштирокчиларига нисбатан полиция томонидан куч қўлланилаётганини қоралади ва бу зўравонликларга масъул бўлган ҳукумат расмийларига нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкинлигини билдирди.

Рааб Беларусдаги воқеаларни халқаро ҳамжамият иштирокида тергов қилишга чақирди.

Беларусда норозилик намойишлари 9 август куни 26 йилдан бери мамлакатни бошқараётган Александр Лукашенко сайлов ғолиби сифатида эълон қилинганидан сўнг бошланиб кетди.

17 августдан бошлаб мамлакатдаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналари муддатсиз иш ташлаш эълон қилган. Улар Лукашенконинг истеъфога чиқишини талаб этмоқда.

XS
SM
MD
LG